Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликлар уюштирганлик иши бўйича оқлади, дея хабар берди «Интерфакс» мухбири суд залидан.
«Бишкекнинг Первомайский туман суди Алмазбек Атамбаевни 2020 йил октябрь ойида Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштирганлик иши бўйича айбсиз деб топди ва жиноят таркиби йўқлиги учун уни оқлади», — деган судья Убайдулла Сатимқулов ҳукмни ўқиб.
Атамбаевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган.
Суд, шунингдек, собиқ президент Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниёзов, мамлакат ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва Атамбаевнинг қўриқчиси Канат Сагимбаевни ҳам оқлади.
Давлат айбловчиси суддан Атамбаевни 12 йилга қаттиқ режимли колонияга жўнатиш жазоси қўллашни сўраган.
Изоҳ (0)