YouTube’даги Barcroft Cars каналида Indy 500 сериясидаги дастлабки пойгалар иштирокчилари услубига хос пойга машинасини мустақил ясагани тасвирланган қаҳрамон видеоси эълон қилинди. Dutchie номини олган родстер асосини пўлат ром ташкил этади, двигатели эса 1930 йиллардаги саккиз цилиндрлига мос келади, деб хабар беради Motor.
Автомобиль оригинал куч агрегати атрофида йиғилган ва ташқи кўриниши билан Indy 500 сериясидаги биринчи пойга автомобиллари, хусусан, Duesenberg 1921 GP’га ўхшаб кетади.
Конструктив жиҳатдан машина анча содда кўринишга эга: ром, каркас ва ташқи панеллар, афтидан барчаси қўлда ишланган. Машина гаражда худди 70 йил сақлангандек кўриниши учун унинг каркасидаги бўёқлар атайлаб ўчириб ташланган.
Эътиборга молик деталлари — ўрта асрлардаги рицерлар шлеми услубида ишланган олд қисми ва қанотли тумшуғи.
Бундан олдин, Жек Ли исмли механик ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Gran Turismo 6 ўйинидаги Bugatti Vision GТ гиперкари нусхасини яратиш жараёни тасвирланган ролик билан бўлишганди.
Изоҳ (0)