• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қандай маҳсулотларни чой билан биргаликда истеъмол қилмаслик керак?

    Овқатлангандан кейин биринчи ярим соат ичида чой ичмаслик керак. Агар бир неча хил маҳсулотлар истеъмол қилнган бўлса, умуман чой ичмаган маъқул. «Новий очаг» нашри чой ва қандай маҳсулотларнинг комбинацияси соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Кўпчилик овқатдан кейин бир пиёла чой ичишни яхши кўради. Бу тўғри қарор, айниқса овқатдан кейин камида ярим соат ўтган бўлса. Аммо баъзи маҳсулотларни чой билан қабул қилмаслик кераклигини ёдда тутиш лозим.

    Чой ичиш фойдали одатдир. Қора ёки кўк бўлсин, у организмни энергия билан таъминлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, мия фаолиятини рағбатлантиради. Бундан ташқари, у эркин радикалларнинг хавфли таъсирига қарши туришга ёрдам беради, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди, қонда шакар миқдорини соғлом сақлашга ёрдам беради ва ҳатто саратон касаллигининг олдини олишда ҳам фойдалидир.

    Темирни ўз ичига олган маҳсулотлар

    Қизил гўшт, юрак ёки жигар, брокколи, зайтун ва зайтун мойи, исмалоқ, денгиз маҳсулотлари ва балиқнинг баъзи турлари — буларнинг барчаси темирга бой, яъни уларни ҳеч қачон чой билан, айниқса кўк чой билан бирга истеъмол қилиб бўлмайди. Пенсильвания университети томонидан сичқонлар устида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, темир молекулалари кўк чой таркибидаги асосий антиоксидант бўлган эпигаллокатехин галлат билан боғланиши мумкин. Натижада қўзғатувчиларга жавобан оқ қон ҳужайралари томонидан ажралиб чиқадиган яллиғланишга қарши ферментнинг фаоллиги маълум вақт давомида бостирилади. Агар бу фермент анъанавий тарзда ажралиб чиқса, у ҳолда организм ичак ёки ошқозонда яллиғланиш реакцияларига қарши тура олади. Аммо агар темирга бой маҳсулотни бир пиёла кўк чой билан ичиш, унда бир мунча вақт бу жараён секинлашади ёки бутунлай тўхтайди, яъни яллиғланиш касаллигини ривожланиш хавфи ортади.

    Ёғли гўшт

    Овқатланиш бўйича кўплаб тавсияларда тушликни, бир пиёла чой билан якунлаш тавсия этилади: ичимлик таркибидаги моддалар метаболизмни рағбатлантиради, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва организмга ёғни яхшироқ эритишга ёрдам беради. Бироқ, кичик бир огоҳлантириш бор: ичимликнинг ҳарорати юқори бўлмаслиги керак. Агар ёғли овқатларни, айниқса гўштни чой билан ичсангиз, унинг ҳарорати инсон танасининг ҳароратидан юқори бўлса, ёғнинг соғлиққа салбий таъсири янада кучаяди.

    Спиртли ичимликлар

    Биринчидан, спиртли ичимликдан кейин иссиқ чой шиллиқ қаватларга икки марта зарба беради. Спиртли ичимликлар ўз-ўзидан ошқозон-ичак тракти органларининг мембраналарига салбий таъсир қилади ва иссиқ чой қўшимча равишда кекирдак ва қизилўнгачни куйдириб юбориши мумкин. Агар бу мунтазам равишда такрорланса, саратон хавфи сезиларли даражада ошади. Иккинчи сабаб юрак-қон томир тизимига юк ортади. Деярли барча турдаги чойларда кўп бўлган кофеин спиртли ичимликлар билан биргаликда юрак ва қон томирларини ортиқча юклайди, бу эса организм учун зарарли.

    Сут

    Чойда мавжуд бўлган энг фойдали бирикмалардан бири антиоксидант катехинлар бўлиб, ҳужайраларга зарар етказадиган хавфли эркин радикалларнинг таъсирини нейтраллаши, юрак-қон томир саломатлигини қўллаб-қувватлаши ва иккинчи тоифа диабет хавфини камайтиради.

    Афсуски, баъзи тадқиқотлар сут таркибидаги казеин оқсили чой таркибидаги антиоксидантлар билан боғланиб, уларнинг фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини тасдиқлайди. Яхши хабар шундаки, чой узоқроқ қайнатилади, ҳатто ичимликка сут қўшилса ҳам, антиоксидантларнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.

    Чойни тайёрлаш ва ичишдаги яна қандай хатолар уни зарарли маҳсулотга айлантиради?

    Оч қоринга чой ичиш

    Чой барглари экстракти ошқозон секрециясини бостиради ва меъда ширасининг ишлаб чиқарилишини камайтиради. Оддий қилиб айтганда, оч қоринга ичилган чой иштаҳани бостириши ва нонушта қилишни рад этилши мумкин. Аммо бу соғлиққа қарши энг катта жиноятдир.

    Чойни жуда кучли қайнатиш

    Чой тайёрлашда уни кам солиш чойнинг таъмига, кўп солиш эса кофеин миқдорининг ошишига олиб келади. Шу сабабли, асаб тизими ҳаддан ташқари қўзғалиши мумкин (энг оғир ҳолатларда тахикардия ва қўлларнинг титроқлари пайдо бўлиши мумкин) ва диуретикларнинг кўплиги сувсизланишга олиб келади. Бундан ташқари, жуда кучли бўлган чойдаги танинларнинг кўплиги ичакнинг ишига салбий таъсир кўрсатиши ва ич қотишини қўзғатиши мумкин.

    Чойни жуда иссиқ ичиш

    Доимий равишда томоқ, қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватини безовта қиладиган жуда иссиқ ичимликларни мунтазам ичиш куйишлар ва чандиқ тўқималарининг шаклланишига олиб келиши мумкин, бу инфекцияларга нисбатан сезгирликни оширади ва шиш пайдо бўлиш эҳтимолига эга. Шунинг учун чой бироз совитиб ичиш тавсия этилади.

    Чой билан дори ичиш

    Ҳар қандай дори-дармонларни фақат газсиз тоза сув билан ичиш мумкин, акс ҳолда уларнинг таъсири заифлашиши ёки аксинча, кучайиши мумкин. Ҳар  қандай ҳолатда ҳам чой билан таблетка ва кукунларни қабул қилмаслик керак: бу ичимлик жуда кўп фаол моддаларни ўз ичига олади, уларнинг аксарияти дорилар билан мутлақо мос келмайди. Масалан, чой билан қабул қилинган эуфеллин ёки папаверин юрак фаолиятига ёмон таъсир қилиши мумкин. Чой билан ичилган контрацептивлар ёки седативлар оддийгина ишламаслиги мумкин.

    Дамланганига бир сутка бўлган чойни ичиш

    Бир кунлик чой нафақат фойдали моддаларининг кўпини йўқотади, соғлиққа жиддий зарар етказадиган патоген микроорганизмлар ҳам унда фаол кўпаяди. Янги чой шифобахш бўлса, бир кунлик чой, афсуски, ҳақиқий заҳардир.

    Мавзуга доир:

    • Вазн камайтириш ҳамда организмни тетиклаштириш учун чой ва қаҳвани қандай ичиш керак?
    • Нега пластик бутилкалардан қайта фойдаланиш мумкин эмас?
    • Овқатланиш пайтида сув ичиш организм учун зарарлими ёки фойдали?

    27.06.2022, 10:36   Изоҳ (0)   16093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инфаркт хавфи борми? Юрак хуружи хавфини оширадиган 6 та омил

    26.06.2022, 15:50

    Овқатланиш пайтида сув ичиш организм учун зарарлими ёки фойдали?

    24.06.2022, 12:26

    Нима учун аёллар эркакларга қараганда тезроқ қарийди?

    23.06.2022, 18:48

    Ичаклар билан боғлиқ муаммо борми? Биргина сабзавот ҳаммасини бартараф этиши мумкин

    22.06.2022, 21:45

    Тик туриб овқатланишнинг организм учун қандай зарари бор?

    22.06.2022, 13:52

    Истеъмол қилишдан олдин ўйлаб кўринг: Саратон хавфининг ошишига сабаб бўлувчи 9 та маҳсулот

    21.06.2022, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими




    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.