АҚШда бўлиб ўтадиган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув мухлислар билан тўлган трибунада бўлиб ўтади.
Испан грандлари ўртасидаги «Эль-Класико» баҳси 23 июль санасида Лас-Вегасда ўтказилади.
Класико учун билетлар бир ҳафтани ичида сотиб бўлинди. Ўйин 63 минг томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган «Allegiant Stadium» аренасида бўлиб ўтади.
26 июль санасида «Барселона» бошқа ўртоқлик ўйинида «Ювентус» билан баҳс олиб боради. Учрашув 92 100 томошабин сиғимига эга Далласдаги «Cоttоn Bоwl» стадионида ўтказилади. Ушбу ўйин учун чипталар ҳам аллақачон сотиб бўлинган.
Карло Анчелотти шогирдлари эса 26 июль куни Сан-Францискода Мексиканинг «Америка» жамоаси билан, 30 июль куни Лос-Анжелесда «Ювентус» билан баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)