ЎФА тартиб-интизом қўмитаси сўнгги ўйинлар юзасидан 26 июнь куни ўз қарорларини эълон қилди.
«Олимпик» ва «ОКМК» жамоалари ўртасида ўтган Суперлига 12-туридаги ўйинда (1:0) содир бўлган вазият бўйича қарор қабул қилинди. Унга кўра, «ОКМК» ҳимоячиси Сардор Раҳмонов иккита ўйинга дисквалификация қилинган ва жаримага тортилган. Қайд этилишича, олмалиқликлар ҳимоячиси рақиб футболчиси Саидазамат Мирсаидовга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат содир этган, натижада оммавий жанжал келиб чиқишига сабабчи бўлган.
Аввалроқ Миллий гвардия мазкур вазият юзасидан баёнот берган ва ҳолат ўз вақтида назорат остига олинганини маълум қилганди.
«Локомотив» — «Сўғдиёна» учрашувида мезбонлар вакили Кахи Махарадзе тўпсиз вазиятда рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилган ва қизил карточкага лойиқ кўрилган. Тартиб-интизом қўмитаси футболчини иккита ўйинга четлатди ва жарима чорасини қўллади.
Изоҳ (0)