«Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ўтказиладиган «Янги нафас» ёшлар марафони муносабати билан 25—26 июнь кунлари Тошкентдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил 25 июнь куни соат 18:00 дан 26 июнь куни соат 10:00 гача:
- Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
Аввалроқ Сергели туманидаги айрим кўчалар бир суткадан кўпроқ вақтга ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)