Коммунал тўловларни тўлаш масаласи доимо долзарб бўлиб қолади. Бироқ, қулайлик ва енгиллик яратиш масаласи — айниқса технология, электрон тўловлар ва нақд пулсиз тўловлар ҳаётимизга кириб бориши билан тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.
Тўлов ташкилотларига ишониш керакми ва энг муҳими, нима учун? Жавоб тариқасида Payme тўлов хизматини мисол қилиб келтирайлик.
2018 йилдан бошлаб барча электрон квитанциялар қоғоз квитанцияларга тенглаштирилди ва барча коммунал хизматлар ягона тўлов тизимига киритилди. Шундай қилиб, тўлов хизмати орқали уй учун коммунал тўловларни амалга оширгандан сўнг, сиз квитанцияни сақлаб қўйишингиз (ёки уни сақламаслигингиз — мисол учун, Payme’да, барча квитанциялар автоматик равишда иловада сақланиб қолади) ва агар зарурият туғилса, уни тўловингиз далили сифатида тақдим этишингиз мумкин.
Payme республика билан тузилган бош шартнома асосида ишлаган ҳолда коммунал хизмат кўрсатувчи етказиб берувчиларни бевосита бир ерга жамлади. Етказиб берувчилар томонидан шахсий ҳисобварақлар, шахсий ҳисобвараққа боғланган манзил, шунингдек баланс ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади. Буларнинг барчаси хавфсиз канал орқали реал вақт режимида кўрсатилади. Payme орқали амалга оширилган барча коммунал тўловлар хизмат кўрсатувчи етказиб берувчиларга, фойдаланувчилардан фоизлар ёки комиссиялар олинмай етиб боради:
- сиз етказиб берувчининг маълумотлар базасида бор бўлган шахсий ҳисобварағингизни киритасиз, бунинг ёрдамида сиз ШҲ рақамидан келадиган маълумотларни, жумладан, манзил, баланс, минтақа, тўлов тури ва бошқаларни кўришингиз мумкин;
- тўлов суммасини киритинг;
- «тўлаш» тугмасини босинг — маблағлар шахсий ҳисобварағингизга ўтади.
Коммунал хизматлар етказиб бериш корхоналари ходимлари
Махсус тадқиқот доирасида Payme ходими бир нечта инстанцияларга қўнғироқ қилиб, ўзини тўлов хизматлари олами билан эндигина танишаётган оддий фойдаланувчи сифатида таништирди. У ўзининг қўрқуви, ишончсизлигини намоён қилди ва «агар электрон квитанцияни қабул қилишдан бош тортишса, нима қилиш керак?» каби саволлар берди.
Мирзо Улуғбек тумани ЭТК, оператор Муниса:
– Ҳа, электрон квитанциялар қоғоз квитанциялар каби қабул қилинади. Бунга анча вақт бўлди. Ҳатто қоғоз квитанциянгиз ҳақида сўрашганида, сизда электрон квитанция борлигини айтишингиз мумкин. Агар улар қабул қилишдан бош тортишса, сиз электрон квитанцияларни қабул қилиш мумкинлиги ҳақидаги қонун борлигини айтасиз. Нега улар электрон квитанцияни қабул қилишни истамасликларини асослаб беришларини талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Ичимлик сув таъминоти хизмати, Шайхонтоҳур тумани, оператор Алибек:
– Электрон квитанциялар кўпдан бери қоғоз квитанция каби қабул қилиниб келинмоқда. Агар кимдир маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа қилса, сиз ундан шахсий ҳисобварағингиз бўйича тўловни текширишни сўрашингиз мумкин — бу уларнинг бевосита мажбурияти.
Албатта, ҳамма нарса бирдек эмас. «Тошиссиққуввати» корхонаси томонидан баъзида ҳисоблагич кўрсаткичлари иловада кўрсатилганидан фарқ қилиши ва шунинг учун оддий қоғоз квитанция орқали тўлаш хавфсизроқ эканлиги айтилди. Бироқ, балансни кўрсатишдаги фарқни ҳисобга олсак ҳам, илова орқали тўланган пул ҳар қандай ҳолатда етказиб берувчига етиб боради.
Нега электрон квитанцияларни йўқотишдан қўрқмаслик керак ва уларнинг хавфсизлиги кафолати қаерда?
Payme иловасида коммунал тўловларни тўлаш бўйича барча квитанциялар бир нечта серверларда, 2 та маълумотларни қайта ишлаш марказларида нусхаланади, шунингдек, транзакцияларнинг доимий сақланиши ва кунлик заҳира нусхалашлар амалга оширилади. Агар фойдаланувчи телефон рақамини (мос равишда аккаунтини ҳам) ўзгартирса ҳам, шахсий ҳисобрақамини киритса, Payme орқали амалга оширилган тўловлар бўйича барча квитанциялар янги аккаунтда тикланади. Барча квитанциялар булутли хотирага ҳам юкланиши мумкин.
Электрон тўлов тизимига ўтиш жараёни аста-секин, лекин ишонч билан амалга оширилмоқда ва ўз фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида давлат электрон тўловлар учун рухсат беришни, тўлов хизматлари эса ушбу тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этишни кўриб чиқишди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)