• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    UzAuto BYD билан ҳамкорликда Ўзбекистон истеъмолчиларининг эҳтиёжларини ўрганишни бошлади

    UzAuto Ўзбекистон истеъмолчилари учун энг яхши маҳсулотни яратиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда Car Clinic – тадқиқот лойиҳасини ўтказишни бошлади. Унда потенциал харидорларнинг янги энергия манбалари бўйича автомобилларни қабул қилиши ўрганилади.

    UzAuto бозорга автомобилларни олиб кирилишида дастлаб истеъмолчиларнинг фикрини ўрганиш анъанага айланди. Бу ўз навбатида, компаниянинг барча маҳсулотларини маҳаллий шароит ва афзалликларга мослаштиради.

    Истеъмолчилар эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида, BYD автомобиль моделларининг плагинли гибрид электромобиллари (PHEV) прототиплар сифатида тақдим этилди.

    Car Clinic иштирокчилари тақдим этилган моделларнинг техник хусусиятлари орасида BYD томонидан ишлаб чиқарилган портлаш ва ёнғинга чидамли Blade Battery аккумуляторларининг мавжудлигини қайд этишди.

    Бу аккумулятор тўлиқ заряд ва тўлиқ ёқилғи бакида 100 километр учун атиги 3,8 – 4,5 литр ёқилғи сарфи билан 1 200 километргача масофани босиб ўтишга имкон беради. Тезлашув вақти 100 километр/соатга 7,3 – 7,9 сонияни ташкил этади.

    Таъкидлаш жоизки, Хитойда автомобилнинг биринчи эгалари учун унинг асосий қисмлари (аккумулятор, двигатель ва электрон бошқарув тизими)га умрбод кафолат берилади. Автомобиль кафолати 6 йил ёки 150 000 километр бўлиб, бу эса автомобилнинг юқори ишончлилигидан далолат беради.

    Барча учун алоҳида ижобий факт бу турдаги автомобилларни бошқаришнинг тежамкорлиги бўлди – тахминларга кўра, PHEVнинг йиллик эксплуатация харажатлари бошқа автомобилларга қараганда 400 долларга кам.

    Ақлли бошқарув тизими ва 360° камераларнинг мавжудлиги автомобилни телефон орқали бошқариш, шунингдек, унинг жойлашувини, камералардан олинган маълумотларни, ёқилғи сарфини, иситиш ва совутиш тизими ва бошқа бир қатор тизимларни бошқариш имконини беради.

    Буларнинг барчаси, замонавий автомобиль дизайни билан бир қаторда, шунингдек, катта дисплей (текисликда 90 градусга кенгайтириш имконияти мавжуд), адаптив круиз-контроль, йўналишни бошқариш, ҳавони тозалаш тизими, симсиз зарядлаш ва бошқа кўплаб функционал имкониятларнинг мавжудлиги, футуристик дисклари билан BYD автомобилларини сотиб олиш учун энг функционал ва мақбуллардан бирига айлантиради.

    Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобиль ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш режалаштирилганлиги муносабати билан, ушбу автомобиллар тадбир қатнашчилари томонидан кўздан кечириш билан бирга, Test drive ҳам ўтказилди, ҳамда синовдан ўтаётган моделлардан истеъмолчиларнинг кўнгиллари тўлгани ёки камчиликлари борасида: автомобиль дизайни, қулайлиги ва бошқа кўплаб жиҳатларини ўрганишга қаратилган махсус сўровнома ўтказилди.

    Car clinic усули сифатли тадқиқотларни, автомобилларнинг статистик ва динамик тестларини, шунингдек, сўровномаларни ўз ичига олган.

    Тадқиқотнинг мақсадли аудиторияси анъанавий ёқилғили автомобиль ва электромобиль эгалари бўлиб, келажакда оптимал конфигурациянинг зарур имкониятлари ва хусусиятларини батафсил аниқлашга имкон беради. Иштирокчилардан олинган сўровномалар натижаси Ўзбекистонда серияли ишлаб чиқарилиши кутилаётган автомобилларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига қаратилади.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида UzAuto ва Хитойнинг энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси BYD ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишилди. Ҳамкорлик доирасида томонлар енгил автомобиллар ҳамда автобусларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани Ўзбекистоннинг янги энергия манбаида (НЕВ- гибридлар, электромобиллар ва электроавтобуслар) амалга ошириш имкониятларини ўрганишни келишиб олишди. Шунингдек, лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш шу жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоқларини яратишни ўз ичига олади.

    Facebook | Instagram | Web | YouTube

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    23.06.2022, 18:00   Изоҳ (0)   29104
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Tok Bor’дан GBT DC – энди Хитой электромобиллари ҳам фойдаланишлари мумкин

    23.06.2022, 15:00

    UZTELECOM’дан мобил интернет гигабайтлари

    23.06.2022, 12:00

    Balton Trading Asia Anaplan булут платформаси асосида режалаштиришни ўзгартиради

    23.06.2022, 09:00

    «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулоса берилди

    22.06.2022, 18:30

    Davr Bank'дан ҳеч қандай гаровсиз 50 миллион сўмгача микроқарз

    22.06.2022, 18:00

    Сирдарё вилоятида навбатдаги Prizma техника дўкони очилди

    22.06.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.