• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Namangan
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДТМ масъули абитуриентлар дуч келаётган ноқулайликни изоҳлаб, кириш имтиҳонлари қаерда бўлиб ўтишига аниқлик киритди

    Ҳар йили июнь—июль ойлари ўзбекистонлик ёшлар, хусусан, абитуриентлар учун муҳим бўлган ойлар ҳисобланади. Бу муддатда кўпчилик ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширади. Лекин деярли ҳар йили ё қабул бошланиш вақти муддатидан кечикади ёки қайсидир йўналишдаги фанлар блоги тубдан ўзгаради. Амалиётчи журналист Дилшод Ҳакимов бу йилги қабул жараёнлари бошланиши ва айни пайтда абитуриентлар дуч келаётган муаммоларни ўрганди.

    Фото: Дилшод Ҳакимов

    Фото: Дилшод Ҳакимов

    ДТМ бу йил ҳам нуқсонлардан холи эмас. Куни кеча — 20 июндан онлайн қабул жараёни расман бошланган бўлса-да, абитуриент «dtm.uz» ёки «my.gov.uz» сайти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзига тегишли паспорт маълумотларинигина киритиши мумкин. Аммо қаерга ва қайси йўналишга ўқишга топширишини белгилай олмайди. Сабаби эса ҳалиям давлат қабул комиссияси квоталарни тиллар кесимида белгиламаган. Бундан ташқари молиявий мустақиллик берилган ОТМлар ҳам контракт квоталарини тасдиқлагани йўқ.

    Ўзбекистонда 1994 йилдан бошлаб йилдан йилга ўзгариб келаётган тест усулидан фойдаланиб келинмоқда. Масалан дастлаб тестлар ташкил қилинганида 2 та (А ва Б) вариантлардан иборат бўлган бўлса, бугунги кунга келиб вариантлар сони 4 тани (А, Б, C ва Д) ташкил қилмоқда.

    Тан олиш керак, ДТМ ўз фаолияти давомида абитуриентларга бир қанча қулайликлар ҳам яратган. Масалан, қабул жараёнларининг онлайн тизимга ўтганлиги олдингидай абитуриентни қўлига ҳужжат олиб ОТМ дан ОТМга юриб овора бўлишига йўл қўймайди. Бу абитуриент учун қадрли бўлган вақтни тежайди. Тест топширилган куннинг кейинги куни тўпланган балл ва жавоблар варақасини кўра олиш эса, ичкарида «ўйин» бўлмаётганини билдиради. Бундан ташқари тест жараёнлари вақтидаги назорат ва жамоатчилик назоратининг ошганлиги қабул имтиҳонларидаги шаффофлик ва ошкораликни анча юқори поғонага кўтариб қўйди. «Фалон сўм пул бериб ўқишга кирибди»,«таниши орқали кирибди», каби гап сўзлар йилдан йилга йўқолиб бормоқда. Бу каби ташаббуслар таҳсинга сазовор, албатта.

    Ташкилотнинг абитуриентга қулайлик яратишдаги ҳар қандай ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз, лекин йилдан йилга муаммоларнинг кўпайиб боргани жамиятнинг ташкилотга бўлган ишончи ҳам камайиб бораётгандек, назаримизда. Масалан, айрим хурмача қилиқлар ва анъанага айланиб бораётган қабулнинг кечга қолиши, рўйхатдан ўтиш жараёнидаги техник муаммолар, якуний мандатнинг кечикиши каби муаммоларнинг борлиги «космик кемаларимиз коинотни забт этаётган бир вақтда» аламли ва кулгилидир. Айниқса, тест бошланишига уч-тўрт ой қолганда тест топшириладиган фанлар рўйхатининг ўзгариб кетиши абитуриентларни эсанкиратиб қўймоқда. Шундай ҳолат 2020 йилнинг апрель—май ойларида бўлган. Журналистика йўналишидаги касбий (ижодий) имтиҳон ўрнига она тили фанида имтиҳон бўлиши эълон қилинган. Ёки 2019 йилда юриспуриденсия йўналишида тарих 1-блокдан 3-блокка, она тили 3-блокдан 1-блокка ўзгаргани ўқув йилининг деярли ярмида хабар қилинган.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев «Нега блоклардаги ўзгаришлар йил ўртасида ёки охирида эълон қилинади», деган саволимизга қуйидагича жавоб берди.

    «Фанлар мажмуаси ёки кетма-кетлигини белгилаш ДТМ ваколатига кирмайди. Давлат тест маркази фақат имтиҳонни ташкил қилиб беради. Мандат натижалари кечикиши билан боғлиқ ҳолатлар эса бундан 4-5 йил аввал бўлган. Ҳозир эса абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига ўзлари тўплаган баллни билишлари мумкин бўлади. Якуний жавоблар эса охирги тестлар ўтказилганидан бир ҳафта ўтгач эълон қилинади. Сўнгги икки йилда пандемия сабаб имтиҳонга келганда текширувлар вақтида тана ҳарорати юқори бўлган номзодлар учун қўшимча тест кунлари жорий қилинди. Бу ҳам вақт олгани боис, мандат кечикиш ҳолати юз берди. Айни пайтда юртимизда вирус билан касалланиш кам. Шу ҳолат сақланиб қолса, бу йил мандат чиқишида кечикишлар бўлмайди», — дейди Орзиқул Бобоев.

    Масъулнинг айтишича, жорий йилда ДТМ тест синовлари ўтказилишининг 2 хил вариантига тайёргарлик кўрилмоқда. Агар эпидемиологик ҳолат барқарор бўлиб турса, тест жараёнлари ёпиқ биноларда ўтказилади. Бунинг учун республика бўйлаб 85 та бино тайёрланмоқда. Агар вазият ўзгарса, 53 та очиқ жойда тест ўтказиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

    22.06.2022, 21:09   Изоҳ (0)   18316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғон шаҳридаги туғуруқхонада 33 ёшли аёл вафот этди

    22.06.2022, 20:35

    «Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди?». Алишер Қодиров «лўличилик қилманг» деган гапига изоҳ берди

    22.06.2022, 20:23

    «Ўзбекистон ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр». ТИВ Афғонистонда содир бўлган зилзила муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    22.06.2022, 19:44

    Россиянинг Utair авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни очди

    22.06.2022, 19:10

    Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

    22.06.2022, 18:39

    «Тўпаланг, ахир бу Сангинов! Ишончдан чиқиш ёмон нарса-да». Ўзбекистонликлар Тўпаланг сув омборида содир бўлган ҳолатга қандай муносабат билдирди?

    22.06.2022, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.