Аёллар, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, автомобилларни эркакларга қараганда бутунлай бошқача танлайди. Улар учун кўпинча техник хусусиятлар эмас, балки ранг ва ташқи кўриниш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Аёллар автомобили деганда нима назарда тутилади? Қизлар учун муҳим бўлган бир нечта хусусиятларни санаб ўтиш мумкин.
- Ранг ва ташқи кўриниш - буларнинг барчаси кайфиятга, турмуш тарзига ва ҳатто кийиниш услубига мос келиши лозим.
- Ўлчам. Биз кўпинча шаҳарда ўзини яхши ҳис қиладиган ихчам машиналарни маъқул кўрамиз. Уларни тўхташ жойига қўйиш осонроқ, чунки кўп жой талаб қилмайди.
- Қиз бола учун мўлжалланган автомобиль қулай ва хавфсиз бўлиши, уни бошқариш етарлича осон бўлиши керак (гидрокучайтиргичли рул ва автоматик узатмалар қутиси афзал).
- Аёллар машинасини танлашда нарх ҳам муҳим рол ўйнайди. Айниқса, эрингиз ёки ота-онангизнинг ёрдамисиз автомобиль сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз.
Шундай қилиб, сизга энг чиройли 7 та аёллар машинасини тақдим этамиз.
Nissan Micra
Ёқимли чарм салонли кичкина машина - ҳайдовчи аёл учун бундан яхшироқ нарса борми? Кўпчилик аёллар бу машинани сотиб олишни орзу қилади, чунки автомобилнинг ташқи кўриниши нисбатан арзон нарх ва ажойиб хусусиятлар билан уйғунлашган. Айтганча, Nissan Micra моделлари ёрқин ранглари билан ажралиб туради - ўзингизга мос вариантни топиш осон бўлади.
Hyundai Getz
Кўплаб қизлар бу ихчам ва ишончли автомобилнинг жозибадор ташқи кўриниши, кичик ҳажми ҳамда ёнилғини тежаш хусусияти туфайли яхши кўради.
Chevrolet Spark
Chevrolet Spark нисбатан камтарона хусусиятларга эга бўлса-да, етарлича ишончли ва хавфсиздир - хавфсизлик ёстиқчалари ва самарали тормоз тизимидан ташқари, у авария пайтида кузов ва ёнилғи бакини қўшимча ҳимоялаш билан жиҳозланган. Ушбу жиҳат ва арзон нархи Chevrolet Sparkъни ҳайдашни эндигина ўрганаётганлар учун қулай автомобилга айлантиради.
Toyota Yaris
Мазкур автомобиль ўзининг ёрқин ташқи кўриниши билан атрофдагиларнинг эътиборини тортади. Ҳатто нисбатан арзон асосий комплектацияда ҳам сиз унда кондиционер, ABS ва ишончли хавфсизлик тизими каби қулайликларни топасиз. Автомобильнинг ихчам ўлчамлари туфайли эса гавжум шаҳар кўчаларида ҳам тўхташ жойини топишда қийналмайсиз.
Fiat 500
Италиядан келган чиройли машина қизлар учун жуда қулай. Fiat 500 ёқимли ранглар тўплами билан ажралиб туради - масалан, қизил + қаймоқранг (томида) ёки майин кўк + қаймоқранг каби ранглар уйғунлиги мавжуд.
Peugeot 208
Бу француз машинаси нафақат шаҳар учун, балки шаҳар ташқарисидаги саёҳатлар учун ҳам жуда қулай. Peugeot 208 қулай бошқаруви ва юқори ишончлилиги билан қадрланади. Бундан ташқари, бу аёллар автомобили ўзи билан кўп нарсаларни олиб юришни яхши кўрадиган аёлларга ёқади - унга сизга керак бўлган барча нарсалар бемалол сиғади.
Mazda 6
Бундай машина атрофдагиларга характерингизни дарҳол намоён этади. У қудратли двигатель ва дадил дизайни билан ажралиб туради. Агар автоматик узатмали моделни танласангиз, бу аёллар машинасини бошқариш янада қулай бўлади.
Изоҳ (0)