• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Озарбайжон делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказилди

    Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ўзаро манфаатли ҳамкорлик юқори даражага чиққани, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаган. Ўзбекистон—Озарбайжон стратегик шериклигини кенгайтириш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга интилиш шартлиги қайд этилган.

    Ўзбекистон президенти ҳамкорлик учун мавжуд салоҳиятни ишга солиш, икки мамлакат иқтисодиётини тўлдириб турувчи омиллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган. Хусусан, Мирзиёев ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, виночилик, озиқ-овқат, қурилиш, нефть-газ, газ-кимё, фармацевтика, агросаноат ва бошқа тармоқларда қатор лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этган. Мамлакатларда истиқболли кооперация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш мақсадида қўшма инвестиция фондини ташкил этишга келишиб олинган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилиш учун давлатлар ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган. Транспорт коммуникациялари тизимидан, шу жумладан, Боку–Тбилиси—Қарс темир йўлидан фойдаланган ҳолда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари келишиб олинган. Икки томонлама савдо ва товарлар транзити йўлидаги тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш учун транспорт вазирлари раҳбарлигидаги махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади.

    Мутасадди вазирларга ипакчилик кластерини ташкил этиш, ғўзачиликдаги лойиҳаларни илгари суриш, инновацион ишланмаларни жорий қилиш бўйича «йўл харитаси»ни келишиб олиш топширилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Томонлар яқин фурсатда икки давлат пойтахтлари ва йирик шаҳарлари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишига келишиб олган. Ўзбекистон раҳбари жорий йилда Тошкент шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми ва уларнинг саноат салоҳиятига бағишланган кўргазмани ўтказиш таклифини илгари сурган. Туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳам ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши қайд этилган. Президентлар бу борада алоҳида дастур қабул қилиш ва қўшма туризм ярмаркасини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаган.

    Музокаралар чоғида маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, Маданият ва кино кунларини ўтказиш, олий таълим даргоҳлари, илмий муассасалар, спорт ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш юзасидан қатор бошқа келишувларга ҳам эришилган.

    Илҳом Алиев ташрифининг биринчи куни

    Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга ташрифи Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва унинг ёдгорлиги очилишидан бошланди. Шундан сўнг Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Кейинроқ Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди. Аввал тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда музокалар ўтказилди. Давлат раҳбарлари стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Шундан сўнг ОАВ учун брифинг ўтказилди.

    Ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг Тошкентдаги Технопаркни бориб кўриши, Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экиши билан давом этди.

    21.06.2022, 18:44   Изоҳ (0)   7406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди

    21.06.2022, 18:27

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада музокара ўтказди

    21.06.2022, 18:16

    Қорақалпоғистонда 3 ёшли болани ит ғажиб ташлади (фото)

    21.06.2022, 18:08

    Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    21.06.2022, 17:48

    Фарғонада фуқаролар ўртасидаги жанжалга ит сабаб бўлгани маълум қилинди

    21.06.2022, 17:07

    Қорақалпоғистон халқ таълими вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

    21.06.2022, 16:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кулги — энг яхши даво: оғир касаллик билан яшаш ва матонат ҳақидаги 5 та фильм

    Кино | 28 июл, 13:34

    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

    Реклама | 28 июл, 13:30

    “Жануб билан мулоқотга қизиқмаймиз” — Шимолий Корея етакчисининг синглиси Жанубий Корея билан ярашиш эҳтимолларини рад этди

    Дунё | 28 июл, 13:26

    “Ўзгидромет” 29 июлда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 28 июл, 13:10

    Тошкент ерусти метросининг яна 6 та бекати вақтинча ишламайди

    Ўзбекистон | 28 июл, 12:56

    Қозоғистонлик UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи ЙТҲга учради

    Спорт | 28 июл, 12:45

    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

    Реклама | 28 июл, 12:00

    iPhone 17 ни кутишга асосий сабаб: нима учун iPhone 16 харид қилишга шошмаслик керак?

    Гаджетлар | 28 июл, 12:32

    Жанубий Кореяда хорижликлар сони рекорд даражага етди — улардан ҳар учинчиси хитойлик

    Дунё | 28 июл, 12:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.