Ўзбекистонда жорий мавсумда шу пайтга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган. Айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган.
«Ота-оналар, фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг, уларга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш асло мумкин эмаслигини тушунтиринг», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетгани, фарғоналик аёл икки нафар фарзанди билан Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани, Қашқадарёда 17 ёшли футболчи чўкиб кетиб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)