«ПСЖ» 2021/22 йилги мавсум якунида катта зарарга учради.
Foot Mercato’нинг ёзишича, Франция чемпиони мавсумни 200 дан 300 миллион еврогача зарар билан якунлади.
Парижликлар аллақачон 2020/21 йилги мавсумда 225 миллион евро зарар кўрган.
Тахминга кўра, вазият яхшиланмайди, чунки янги молиявий йилдан бошлаб клуб балансида Килиан Мбаппенинг супершартномаси бўлади.
Клуб бу вазиятда хотиржам, бироқ парижликлар спорт директори Луиш Кампос ёзда қиммат трансферлар амалга оширмаслик тарафдори.
Аввалроқ УЕФА «ПСЖ»нинг молиявий ҳолатини ўрганаётгани, қоидабузарлик аниқланса, парижликларга нисбатан иш очилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)