«Ницца» бош мураббийи Кристоф Гальтье «ПСЖ»ни бошқаришга яқин.
Парижликлар 55 ёшли мутахассис учун 10 миллион евро товон пули тўлашга рози, дея хабар беради журналист Фабрис Ҳокинс. Гальтьенинг француз клуби билан шартномасида шундай банд бор.
Гальтье «Ницца»ни тарк этса, унинг ўрнини Люсьен Фавр эгаллайди.
Аввалроқ «ПСЖ» Зинедин Зиданни бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўраётганди, аммо Зидан парижликлар таклифини рад этгани маълум бўлганди.
Ҳозирда «Ницца» бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Кристоф Гальтье «Марсель», «Сент-Этен» ва «Лилл»да ишлаган. 2020/21 йилги мавсумда «Лилл» билан биргаликда Франция чемпионлигини қўлга киритган. «Ницца» 2021/22 йилги мавсумда Лига 1 ни 5-поғона билан якунлади.
Икки мавсумдан бери парижликлар клубини бошқариб келаётган Маурисио Почеттино «ПСЖ» билан шартномани тўхтатиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)