«Лейпциг» ярим ҳимоячиси Дани Олмонинг қимматбаҳо Rolex соати кўчада ўғирлаб кетилди.
Таътилни Валенсияда ўтказаётган Испания терма жамоаси футболчиси ўғрилик қурбони бўлди. Ҳодиса 17 июнь куни кечки пайт, испаниялик футболчи акаси билан сартарошхонадан чиқиб кетаётган вақтда содир бўлган.
Икки киши Олмони чиқиш жойида кутиб турган ва кўчада унга ҳужум қилиб, қиймати 30 минг еврога тенг соатини олиб қочган. Данининг акаси жиноятчилар ҳужумига учраган. У машинада қочиб кетаётган ўғриларни тўхтатишга уринган вақтда яраланган.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» футболчиси Пол Погба майдонда тўп сураётган вақтида унинг уйига ўғри тушгани ҳақида маълумот берилганди. Карим Бенземанинг уйи ҳам ўмарин кетилгани айтилганди. «Ливерпуль» футболчиси Фабиньо ҳам ўғрилик қурбони бўлганди. Талончилар «Манчестер Сити» вингери Риёд Маҳрезни ярим миллион еврога чув туширгани ҳақида хабар берилганди. Деле Алли эса ўз уйида босқинчи ўғрилар томонидан калтакланганди.
Изоҳ (0)