• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кимларга ҳар ой 300 минг сўмдан қўшимча тўлов берилиши юзасидан изоҳ берилди

    Молия вазирлиги ҳузуридан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон президентининг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарори юзасидан «Дарё»га тушунтириш берди.

    Кимларга ҳар ойда 300 минг сўмдан берилади?

    Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини давлат томонидан ҳимоясини янада мустаҳкамлаш, айниқса, кекса ёшдаги авлод вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек 1941—1945 йилларда уруш фахрийлари бўлган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди. Қарор билан ушбу тоифага кирувчи 4 минг 400 нафарга яқин фуқароларга қўшимча 300 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида) ҳамда йилига бир марта компенсация пул тўловлари – 4 миллион 500 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари) миқдорда тўланиши белгилаб ўтилди. Компенсация пули ҳар йили август ойида пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

    Авваллари юқоридаги тоифага кирувчи шахсларга ҳар ой 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена маҳсулотлари етказиб берилар эди. Ҳар ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари маҳсулотларининг миқдори ўртача 250 минг сўм этиб белгиланганди. Эндиликда қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари маҳсулотлари ўрнига ҳар ойда бериб борилади.

    Ушбу тоифага кирган фуқароларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади. Пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилотга фуқаронинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотлар етказилади.

    Ногиронлиги ҳам қўшимча тўлов тўланадими?

    Қарор билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу қўшимча тўловлар ҳар ойда тўланиши белгилаб ўтилган. Ўзгалар парваришига муҳтожлик фактини тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари белгилаб беради. Пенсия тайинловчи органга ахборот тизимлари орқали ёки бошқа йўналишлар орқали пенсия тайинловчи органга етказиб беради. Пенсия тайинловчи орган қарорда белгиланган муддатларда, тартибларда ҳамда миқдорларда ушбу фуқароларга қўшимча тўловни тўлаб беради.

    Тўловлар фуқароларнинг хоҳишига кўра нақд пул ёки нақд пулсиз ихтиёрий равишда амалга оширилади. Пенсия, нафақа тўловини етказиб бериш вазифаси юклатилган ташкилот томонидан «Халқ банки» ёки бошқа тижорат банклари томонидан нақд пул кўринишида ёки нақд пулсиз кўринишида етказиб берилиши мумкин.

    Агарда пенсия ва нафақа олувчи тўлов кунига қадар вафот этса, у билан бирга яшаган оила аъзоларига тўлаб берилади. Бунда ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмай қолган пенсия ёки нафақани олишлари мумкин.

    Тўловларни олишда фуқароларга ҳар хил бюрократик тўсиқлар ёки коррупцион факторлар ёки бошқа ҳолатлар аниқланадиган бўлса ёки қўшимча тўловлар бўйича саволлар бўлса, жамғарманинг доимий ишлаб турадиган 1140 қисқа рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

    Даврон Фозилов, Молия вазирлиги ҳузуридан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  масъул ходими

    20.06.2022, 15:58   Изоҳ (0)   36297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарийб 1,2 триллион сўм: Ўзбекистон аҳолисининг ичимлик сувидан қарзи ортиб бормоқда (видео)

    20.06.2022, 15:40

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади

    20.06.2022, 15:22

    Сувга тўлган Тошкент кўчаларидан видеорепортаж

    20.06.2022, 15:06

    «Ҳокимлар ва маҳаллий кенгашлар ваколатини ажратиш вақти келди» — Шавкат Мирзиёев

    20.06.2022, 14:45

    Шавкат Мирзиёев Конституцияга киритиладиган ўзгартиришларни референдум орқали қабул қилишни таклиф қилди

    20.06.2022, 14:39

    Ўзбекистонда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатлар кучайтирилади

    20.06.2022, 14:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.