Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва кузатилди. «Дарё» Тошкент шаҳрида кузатилган ёғингарчиликдан видеорепортаж тайёрлади.
Тасвирларда пойтахт кўчаларининг баъзи жойлари сув билан тўлгани ва бу ўз навбатида пиёда ҳамда автомобиллар ҳаракатига ноқулайликлар туғдирганини кўриш мумкин.
Аввалроқ «Ўзгидромет» 20 июнь куни Ўзбекистоннинг марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирганди. Хусусан, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ пайтида шамол 18-23 метр/секундгача кучайиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этиши қайд этилган.
Изоҳ (0)