• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Мунтазам равишда кўк чой ичиш учун 5 та сабаб

    Маълумки, чойнинг турли навлари мавжуд. Аммо уларнинг фойдалари ўсимлик барглардан чиқадиган ферментацияга боғлиқ. Кўк чой бошқаларга қараганда камроқ қайта ишланади, яъни у ўзида кўпроқ озуқавий моддаларини сақлаб қолади, деб ёзади «Lisa.ru».

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Чой таркибидаги энг қимматли моддалардан бири катехинлар, биологик фаол полифенолик бирикмалардир. Бу кучли антиоксидантлар организмдаги эркин радикаллар миқдорини камайтиради ва кўплаб касалликларнинг олдини олади. Минимал қайта ишлаш туфайли кўк чой уларнинг кўпчилигига эга, фақат унинг икки хил нави ҳам фаол моддалар концентрациясида фарқ қилиши мумкин.

    Чойда деярли кофеин йўқ, деган фикр мавжуд. Чой кофеин рақобатчисидан кўра кам эмас, лекин у юрак-қон томир ва асаб тизимига анча юмшоқ таъсир қилади ва энергия билан кўпроқ таъминлайди. Аммо жуда кўп чой ичиш ножўя таъсирга олиб келиши мумкин: уйқусизлик, асабийлашиш, ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар. Аммо шунга қарамай, оқилона чой ичиш орқали унинг ақл бовар қилмайдиган фойдаларига эришиш мумкин.

    Мия фаолиятини яхшилайди

    Сингапур Миллий университети олимлари кўк чой мияни ёшга боғлиқ когнитив пасайишдан ҳимоя қилишини ва ҳатто яхшироқ фикрлашга ёрдам беришини аниқлади. Узоқ вақт давомида ҳафтасига камида 4 марта чой ичадиганлар, чойдан қочадиган одамларга қараганда самаралироқ мия алоқаларига эга. Мия ҳудудлари ўртасидаги алоқалар яхшиланса, ахборотни қайта ишлаш самаралироқ бўлади. Инсон ақлий фаолият билан яхшироқ курашади, янги маълумотларни тезда ўзлаштиради.

    Вазн камайтиришга ёрдам беради

    Хитойлик тадқиқотчилар кўк чой катехинлари ёғларнинг парчаланишига ёрдам беришини пайқашди. 200 нафар ортиқча вазнли кўнгиллилар кунига 2 стакан ушбу ичимликдан ичди ва қатъий бўлмаган парҳезга риоя қилди. Натижада улар озишга, ва энг муҳими, қориндаги ёғлардан халос бўлишга муваффақ бўлди.

    Босимни пасайтиради

    Кўк чой гипертонияда қон босимини пасайтиришга ёрдам беради, дейди Калифорния университети тадқиқотчилари. Чойдаги иккита флавоноид бирикмаси, эпикатехин галлат (EКG) ва эпигаллокатехин галлат (EGCG) қон томирлари деворларида KCNQ5 деб номланувчи маълум турдаги оқсилни фаоллаштиради. Натижада, томирлар бўшашади ва босим пасаяди.

    Саратон касаллигидан ҳимоя қилади

    Кўк чой ўпка, простата, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони эҳтимолини камайтиради. Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кўк чой антиоксидант эпигаллокатехин галлат (EGCG)ни ўз ичига олади, бу кучли саратонга қарши курашувчи протеин p53 даражасини оширади. Нью-Йоркдаги Ренсселаэр политехника институтининг Биотехнология маркази олимлари айнан мана шу оқсилни «саратон касаллигидаги энг муҳим оқсил» деб таърифладилар. P53 оқсили бир нечта антитумор функцияларини бажаради: у саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатади. ДНКнинг шикастланишини тиклайди, шунингдек, агар ДНКни тузатиб бўлмаса, апоптозни қўзғатади. Ҳужайра билан ўтказилган тажрибаларда олимлар чой EGCG молекулалари p53 билан фаол равишда боғланишини пайқашди. Натижада, оқсил фаоллашади, унинг даражаси ошади ва ўсимтани йўқ қилиш дастури ишга туширилади.

    Кариеснинг олдини олади

    Япониялик олимлар, агар кунига камида бир чашка кўк чой ичилса, тишларни соғлом сақлаш имконияти камида 20 фоизга ошишини аниқлашди. Кўк чой, шунингдек, тишларни бўшлиқлардан ҳимоя қилади ва ёмон ҳидни йўқ қилади. Бироқ ҳар қандай чой газли ва энергетик ичимликларга қараганда тишлар учун анча хавфсиздир.

    Мавзуга доир:

    • Ухланг ва озинг: вазн камайтириш учун кечаси ичиш тавсия этиладиган 7 та ичимлик
    • Фақат сув эмас: чанқоқни қондиришда ёрдам берадиган 5 фойдали ичимлик
    • Иссиқ ҳавода қанча сув ичиш керак? Шифокор жавоб беради

    18.06.2022, 13:33   Изоҳ (0)   31429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ухланг ва озинг: вазн камайтириш учун кечаси ичиш тавсия этиладиган 7 та ичимлик

    17.06.2022, 18:58

    Аниқланг ва олдини олинг: Қорин бўшлиғида энг кенг тарқалган 7 касаллик

    17.06.2022, 09:35

    Остеопатдан маслаҳатлар: оёқларнинг шишини енгиллаштирадиган учта оддий машқ

    16.06.2022, 09:52

    Бош оғриғининг 5 та асосий сабаби

    15.06.2022, 14:49

    Фақат сув эмас: чанқоқни қондиришда ёрдам берадиган 5 фойдали ичимлик

    14.06.2022, 13:58

    Тунда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

    12.06.2022, 22:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.