Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 15 июнь куни 57 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 239 376 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 7 нафари Тошкент вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Наманган вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 25 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237 512 (+34) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2 февраль куни коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 15 кун ичида илк бор 1000 тадан камайганди. 9 февралдан бошлаб мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони бир ой ичида илк бор 700 тадан камайди. Мамлакатда кунлик касалланиш бўйича 200 кишидан паст кўрсаткич сўнгги марта 18 февралда (191 киши), 100 кишидан паст кўрсаткич эса 28 февралда (96 киши), 22 март куни эса 7 кишида коронавирус тасдиқланган. 2 май — Рамазон ҳайити куни 1 кишида коронавирус қайд этилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар