• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг туман ҳокими сифатидаги ҳисоботи, Ботир Зокировга маҳлиё Москва, «конституция ҳозир қайта кўриб чиқилишга муҳтож». Ўзбек матбуоти 15 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари (бугунгиси бироз кечроқ, лекин, умуман олганда) ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 15 июнь, чоршанба

    Тошкентда Афғонистоннинг СССРдаги фавқулодда элчиси, Афғонистон қироли Нодиршоҳнинг акаси Муҳаммад Азизхон бўлган. «Вокзалда фавқулодда элчини... Ўзбекистондаги... афғон консулхонасининг мудири ва Тошкентдаги афғон маҳалласининг вакиллари қарши олдилар», — дейилади «Қизил Ўзбекистон» ахборотида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Ўрта Осиё жумҳуриятларида маҳаллий чигирткалар билан кураш ишида кўрилган муваффақиятлар фақатгина аэропланлар ёрдами билан бўлаётир... (Айни вақтда) Афғонистондан чигирткаларнинг пода-пода бўлиб учиб ўтишлари давом этаётир», — бу «Ҳашаротлар билан курашув жумҳурият контораси уйқуда» хабаридан иқтибос эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Жаҳонда нима гап? Германия ички ишлар вазири Вилгелм фон Гайл Рейхстагда чиқиш қилиб, «Веймар конституциясида неча маротаба тешиклар ясалган эди, конституция ҳозир қайтадан қаралишга муҳтождир», деб баёнот берган. Айни вақтда, фон Гайлнинг қўшимча қилишича, «Германияда давлат идорасининг энг муваффақиятли шакли — монархиядир».»Лекин яшов учун кураш йўлида ўтиб турган шу кунларда мамлакатда давлат идорасининг жумҳурий ёки монархия усулида бўлиш масаласи ҳал қилина олмайди. Вазирнинг айтишича, у ҳозир давлат қурилиши тўғрисидаги масалани қўйиб, Германия халқини ташвишга солишни истамайди», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг «Монархия ҳаммадан яхши» хабарида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 15 июнь, жума

    Ўзбекистонлик санъаткорлар Москвада катта концертлар бермоқда, бу концертларни, хусусан, СССР етакчиси Никита Хрушчёв, Мўғулистон раҳбари Юмжагийн Седенбал, Сенегал бош вазири Мамаду Диа ҳам кузатмоқда. 13 июнь куни ўтган концерт ҳақида ЎзТАГ (ҳозирги ЎзА) мухбири шундай деб ёзади: «Ботир Зокировнинг қўшиқларини Ўзбекистонда ким билмайди? Маълум бўлишича, у Москвада ҳам жуда машҳур экан. Биз Болшой театр оркестрининг созандалари репетиция вақтида тингловчи бўлиб қолгач (уларнинг ўрнини Ўзбекистон эстрада оркестри эгаллаганидан кейин), ажойиб овози ва драматик актёрга хос таланти бўлган бу артист шарафига қандай қарсак чалганликларини кўрдик. Кечқурун эса томошабинлар уни узоқ вақтгача саҳнадан қўйиб юбормадилар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «СССР дунёдаги энг ривожланган ва фаровон мамлакат» деган тушунча асосан пропаганда кучи билан одамлар онгига сингдирилган. Мана шундай тарғибот ва ташвиқот ишлари самарали ва муваффақиятли олиб борилиши учун газеталарда «Пропагандист ва агитаторларга ёрдам» рукни остида катта-катта таҳлилий материаллар берилган. Бу материалларда нималар ёзилган? Бу саволга «Қизил Ўзбекистон»да босилган «Тарих ҳукми» мақоласидан бир кичик парча келтириш билан жавоб берамиз: «Капиталистик дунёнинг асосий таянчи, ‘ифтихори’ бўлмиш Америка Қўшма Штатлари ҳозирги вақтда экономиканинг ўсиш суръати жиҳатидан жаҳонда энг охирги ўринлардан бирини эгаллайди. Бу Америка экономикасида кетма-кет рўй бераётган кризис натижасидир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Масалан, Португалияда қамоқхоналар (1962 йилги ўзбек газетаси уларни «тюрмалар» деб ёзади) Салазар диктаторлик режимига мухолиф кайфиятдаги одамлар билан тўлиб кетган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 15 июнь, душанба

    Юнусободда метро қурилиши давом этмоқда. «Қурилиш материалларининг тақчиллиги, устига устак шу хом ашёларнинг нархи ҳаддан ташқари ошиб кетганлиги метросозларга ҳам таъсир қилмай қолмади. Лекин қурувчилар бор имкониятларни ишга солиб, метронинг учинчи йўлини ўз вақтида топширишга ҳаракат қилишмоқда», — дейилади «Тошкент оқшоми»нинг «Ер ости қасри қурилишида» хабарида. Хабарга илова қилинган суратларда Юнусобод йўналишидаги «Лоҳутий» бекати қурилишидан лавҳалар берилган. Хабарда бекатларни фойдаланишга топширишнинг «ўз вақти» қачонлиги айтилмаган, аммо, масалан, мана шу лойиҳавий номи «Лоҳутий» бўлган станция орадан салкам 10 йил ўтиб, 2001 йил октябрида «Минг ўрик» номи остида ишга тушган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Тошкент шаҳар ҳокими ҳузуридаги Маслаҳат кенгаши уй-жойларни хусусийлаштиришга тараддуд кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиққан. Мажлисда, жумладан, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Мирзиёев ҳам ҳисобот берган. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» шундай деб ёзади: «Маслаҳат кенгашининг аъзолари... Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг... Ўзбекистон Президентининг Улуғ Ватан уруши ногиронлари, қатнашчиларига қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисидаги Фармонининг қандай бажарилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботини ҳам тингладилар. Ана шу раёнларда, шунингдек, шаҳар уй-жой бошқармасида мазкур Фармонда кўзда тутилган имтиёзлар берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек раёнида деярли ҳамма ногиронлар ва уруш қатнашчилари, байналмилалчи жангчилар, ҳалок бўлганларнинг оилалари уй-жойлар билан таъминланган. Уларнинг хонадонларини телефонлаштириш, автомашиналар ажратиш масалалари ҳал этилмоқда, коммунал хизматлар ҳақини тўлашда имтиёзлар берилмоқда. Ана шундай имтиёзга эга бўлганларга уларнинг хоҳишига кўра ҳақ олмасдан хонадонлар хусусий қилиб берилмоқда».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Қорақалпоғистонда раҳбарият ўзгарган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Тошкент шаҳар ИИБ бошқарма бошлиғи, милиция подполковниги Шарифхон Умархоновнинг «Эшикларимиз қулфсиз бўлсин» мақоласидан иқтибос: «Ўтмишда бизда номаҳрам аёлга тикилиш гуноҳи азим ҳисобланган. Бугун-чи? Аксинча, гуноҳни унутдик. Халқимиз учун ёт бўлган иллат — фоҳишабозлик юртимизга кириб келди. Мадраса-ю масжидлар қайта таъмирланаётган қутлуғ кунларда кўҳна Шошимизда бу иллатнинг чуқур илдиз отиб, ёшлар тарбиясига салбий таъсир этишига йўл қўймаслигимиз зарур. Шу мақсадда ички ишлар идораларида янги бўлинма — ‘Ёшлар одоб-ахлоқи доирасида ишловчи бўлинма’ ташкил этилди. Мазкур бўлинма сауна, видеосалон ва меҳмонхоналар ишини назорат қилиб боради».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 15 июнь сонидан лавҳа

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди.

    15.06.2022, 09:00   Изоҳ (0)   14917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

    15.06.2022, 08:24

    Қанча ўзбекистонлик 4 ойда хорижга дам олиш мақсадида боргани маълум қилинди

    15.06.2022, 08:10

    Тошкентда май ойида электробус орқали қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди

    15.06.2022, 07:51

    Тошкент шаҳридан тўрт ой ичида вилоятларга неча киши кўчиб кетгани маълум бўлди

    15.06.2022, 07:09

    Қашқадарёда уч нафар фуқарони темир йўл узелига ишга жойлаштириш учун қарийб 70 млн сўм олган шахс ушланди

    15.06.2022, 06:50

    Ўзбекистонда давлат органларининг очиқлик индекси йўлга қўйилади

    15.06.2022, 06:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.