Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, ўзбекистонликлар асосан хорижга қариндошларни йўқлаш учун боради. 790 минг киши айнан шу сабаб билан чет элга сафар қилган. Бундан ташқари, қуйидагилар ҳам фуқароларнинг хорижга чиқиш мақсади бўлиб хизмат қилган:
- дам олиш — 181 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 53 минг киши;
- даволаниш — 12 минг киши;
- хизмат юзасидан — 4,2 минг.
Изоҳ (0)