Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар Эрон коинотга ракеталар учиришга тайёрланаётгани эҳтимолини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Associated Press Maxar Technologies маълумотларига таяниб хабар берди.

Фото: «Topwar.ru»

Фото: «Topwar.ru»

Maxar Technologies тасвирларида Эроннинг Симнон вилоятидаги Имом Хумайний космодроми акс этган.

Агентлик хабарига кўра, тасвирлардан бирида ракета старт майдонига олиб келинаётганини кўриш мумкин. Кейинроқ олинган тасвирда эса ракета майдонга ўрнатилган ҳолатда турибди.

Эрон томони космодромдан ракета учирилишига оид режалар ҳақида баёнот бергани йўқ.

Айни вақтда, Эроннинг IRNA агентлиги май ойида Эрон, эҳтимол, Форс тақвими бўйича йил охиригача (2023 йил март) еттита сунъий йўлдошни учиришга тайёрлаб қўйиши ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ Россия ва Эрон президентлари Владимир Путин ҳамда Иброҳим Раисий телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг ядровий келишуви бўйича «якуний қарорга»га келишида эришилган ютуқларни муҳокама қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар