Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Финляндия ва Швеция альянсга аъзо бўлишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Столтенберг Хелсинки ва Стокгольмнинг альянсга қўшилишига эътироз билдираётган Туркиянинг хавотири ўринли эканини таъкидлади.

Йенс Столтенберг

Йенс Столтенберг
Фото: AP Photo

Столтенбергнинг баёноти Финляндияда президент Сауль Ниинистё билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

«Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши иттифоқимизнинг Скандинавия минтақасини янада мустаҳкамлайди. Ва ҳозир ушбу ҳамкорларимиз НАТОга кириш йўлидаги кейинги қадамларни кўриб чиқмоқда. Биз барча иттифоқчиларнинг хавфсизлик муаммоларини, жумладан, Анқаранинг КИП (Курдистон ишчи партияси) террор гуруҳи билан боғлиқ хавотирларини ҳал қилишимиз лозим» — деди Йенс Столтенберг, НАТО бош котиби.

Шунингдек, Хелсинки Анқара позициясини жиддий қабул қилишини маълум қилди.

«Биз бу масала бўйича сиз, иттифоқ аъзолари ва Анқара билан доимий алоқани олиб боришни қўллаб-қувватлаймиз. Ва охир-оқибат барчани қаноатлантирадиган ечим топишга умид қиламиз» — деди Сауль Ниинстиё, Финляндия президенти.

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнига тўсқинлик қилаётган ягона давлат. Анқара уларни курд жангарилари ва террорчи деб ҳисоблаган бошқа гуруҳларни қўллаб-қувватлаб, уларга бошпана берганликда айбламоқда.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?