Украина президенти Владимир Зеленский Россия давлат раҳбари Владимир Путин, унинг матбуот котиби Дмитрий Песков, Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, шунингдек, ҳукуматнинг бошқа аъзолари, жумладан, бош вазир Михаил Мишустинга нисбатан санкциялар жорий этди.
Санкциялар уларнинг активларини блоклайди, иқтисодий ва молиявий мажбуриятларни бажаришни тўхтатади, савдо операцияларидаги иштирокни чеклайди.
Шу билан бирга Зеленский томонидан Россиянинг бир йўла 200 нафардан зиёд ОТМлар ректорларига, энг олий таълим муассасаларига нисбатан ҳам чекловлар ўрнатган.
Апрель ойида Зеленский Украинанинг собиқ президенти ва «Донецкоблгаз» эгаларига қарши санкциялар киритганди. Шунингдек, февраль ойида Украина ҳукумати «Путиннинг отаси» Виктор Медведчук ва унинг турмуш ўртоғига санкция эълон қилган.
Изоҳ (0)