Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида йўловчи поезди фалокатга учраши ва қурбонлар кузатилгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, кўплаб инсонлар қурбон бўлган ва жароҳат олган. Шу сабабли Ўзбекистон раҳбари Эрон президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Машҳад шаҳридан Язд шаҳрига кетаётган поезд Жанубий Хуросон вилоятининг Тебес шаҳрида рельсдан чиқиб кетган. Оқибатда камида 13 киши ҳалок бўлди. Яна 50 киши жароҳатланган, улардан 15 нафарининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)