• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мусиқий билимга эга бўлмаган, клиплари ҳеч қачон телеканалларда кўрсатилмаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг илк яккахон концертидан репортаж (фото, видео)

    «Менда қолмади дил», «Ёр биздан кетди» ва «Хавотирдаман» қўшиқлари билан тингловчилар кўнглидан жой олган хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев 7–8 июнь кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида илк яккахон концерт дастурини тақдим этди. «Дарё» мухбирлари концертга ташриф буюриб, видео ва фоторепортаж тайёрлашди.

    Жалолиддин Аҳмадалиев ким? У ижодни қачондан бошлади? Бу савол кўпчиликни ўйлантириши аниқ. Чунки  қўшиқлари халқ тилига тушган бўлишига қарамай, у ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Шу боис репортажни бошлашдан аввал хонанда ҳақида бироз маълумот бериб ўтсак.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жалолиддин Аҳмадалиев 1992 йил 12 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида дунёга келган. Жалолиддин Аҳмадалиев «Она, сени унутганим рост», «Ёр биздан кетди», «Менда қолмади дил», «Тупроқдан бўлгансан, тупроқ бўласан», «Эҳ жўралар», «Хавотирдаман», «Дадамнинг соясида» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган. Аммо хонанда мусиқа бўйича таҳсил олмаган. Оиласидаги моддий қийинчиликлар сабаб 18 ёшида Россияга ишлагани кетган. Ундан сўнг Тошкент ва Фарғонада сантехник уста ва косиб бўлиб ишлаган. Оилали, Аҳмадали исмли ўғли бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концерт бошланишидан аввал хонанда отаси ва амакисидан дуо олди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одатда хонандалар камида 4-5 йил ижод қилгач, яккахон концерт дастурларини ўтказишади. Аммо Жалолиддин Аҳмадалиев бу борада рекорд натижани қайд этди. Чунки унинг илк қўшиғи 2021 йилнинг 16 июнь санасида YouTube тармоғига жойланганди. Норасмий маълумотларга кўра, унинг қўшиқлари  интернет тармоғидан энг кўп изланадиган ўзбек тароналари ҳисобланади. Масалан, саккиз ой аввал YouTube тармоғига жойланган «Ёр биздан кетди» клипи 34 миллион,   «Соғиндим» қўшиғи 25 миллион маротаба томоша қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳеч бир дастур ўз-ўзидан саҳна юзини кўрмайди. Унинг ортида оғир меҳнат, асаббузарлик ва кўнгилсизликлар ҳам бўлиб туради. Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам концерт олди бироз асабийлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концертда «Браво» кулги жамоасининг аъзолари Умид Умаров ва Шаҳло Зоирова қизиқчи Жамшид Норматов билан бошловчилик қилишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу кунгача хонанданинг 8 та қўшиғига клип суратга олинган. Аммо уларнинг ҳеч бири телевидениеда намойиш этилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Халқ хизматларида фақат жонли куйлайдиган хонанданинг илк яккахон концерти ҳам тўлиқ жонли ижрода ўтди. У ҳаяжонланиши, созандалари ёки саҳна акустикасининг нотўғри эканлигини баҳона қилмай, жонли ижрода концерт беришни уддалади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концерт икки блокдан иборат бўлиб, унда жами 20 та қўшиқ ижро этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур концерт бошқа дастурлардан фарқли равишда режиссёр, гримёр, раққоса ва бек-вокал ижрочиларисиз ўтди. Одатда хонандалар концертларида раққосалар қўшиққа мос рақсларга тушишини исташади. Албатта, бу концертнинг томошабоплигини оширади. Аммо  ёш хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти буларсиз ҳам файзли ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳло Зоирова хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг тарбияли эканлигини қайта ва қайта эътироф этди. Ҳақиқатан ҳам хонанда ногирон мухлисалари олдига бориб, гулларини қабул қилди. Бошқа мухлислар олиб келган гулдасталарнинг бирортасини ерга қўймади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти учун нафақат водийдан, балки Қашқадарё ва Сурхондарёдан ҳам мухлислар ташриф буюришди. Энг қизиғи, ёш хонанданинг концерт чипталари кассада қолмагани боис  «қора бозор»да икки баробар қимматга сотилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанданинг онаси ўғли учун катта гулдаста олиб келди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанда концерт либоси ҳам оддий бўлишини истаган кўринади. У бошқа ҳамкасблари сингари қиммат бренд костюм-шимда саҳнага чиқмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Она, сени унутганим» рост қўшиғини йиғлаб ижро этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, хонанда халқ артистлари ва устоз санъаткорлар қўшиқларидан ажойиб попурри ижро этди. Мухлислар қўшиққа мириқиб рақсга тушишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастур сўнгида аксарият мухлислар зални тарк этишмади. Уларнинг назарида, концерт оз бўлгандек эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Жалолиддиннинг қўшиқларини кунига камида бир марта эшитаман. Чунки унинг ижоди ўзига хос. Концертига таклиф этганди, шунча ишимни ташлаб, бошловчилик қилишга рози бўлдим, — дейди «Браво» кулги жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хонанда клипларининг режиссёри Акромбек Нуруллаев актёр Санжар Холмуродов билан. Бу актёр Жалолиддин Аҳмадалиевнинг «Жўралар» клипида суратга тушган.

    Мавзуга доир:

    • «Қизил олма»дан «Санамгина»гача: Юлдуз Усмонованинг «80—90 йил хитлари» концерт дастуридан репортаж (фото ва видео)
    • Аҳад Қаюмнинг ўхшамаган пиари, саҳнани эгаллаган вайнчилар. Ҳамдам Собировнинг илк яккахон концертидан репортаж (видео)
    • «Беном» — Сарвар ва Комил янги дастурдаги камчиликлар, Заҳида билан дуэт, «ўхшамаган» концертлари ҳақида (видео)
    • Саҳнани қўриқлаётган Ҳалима ва Мансур Агалиевнинг кўз ёшлари. Юлдуз Усмонованинг концертидан репортаж (видео)
    • Жасур Умировдан Фаррух Зокировгача. «Сен азиз ва муқаддассан, аёл» гала концертидан репортаж (видео)

    08.06.2022, 18:46   Изоҳ (0)   96123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рекламасида Жонни Депп суратга тушган Dior Sauvage атирига талаб икки баравар ошиб кетди

    08.06.2022, 14:36

    «Шоирни нима жин урди билмайман, бирдан ўзгарди» — Мансур Агалиев Юлдуз Усмонованинг шоир билан можороси қандай якун топганига ойдинлик киритди (видео)

    08.06.2022, 12:24

    Instagram: Турмуш ўртоғидан 41 минг долларлик совға олган Каниза, отасига машина ҳадя қилган Хонзода, Жамбул Муҳаммедовнинг сирини ошкор қилган Шаҳло Аҳмедова

    07.06.2022, 22:23

    Шакира қачонлардир Пикени деб Аргентина президентининг ўғлидан воз кечганди: машҳур хонанда ва футболчининг севги тарихи

    07.06.2022, 17:42

    Дилноза Кубаевадан Зарина Низомиддиновагача. Муаллифлик қўшиқларига эга бўлган машҳур ўзбек актрисалари (видео)

    07.06.2022, 16:06

    Мила Кунис, Кейт Миддлтон, Том Круз : мухлислари билан оила қурган машҳурлар (фото)

    07.06.2022, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.