Англия терма жамоаси Миллатлар Лигаси 2-турида Германия билан дуранг натижа қайд этди.
Учрашувнинг 88-дақиқасида Ҳарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланди. Бу Кейн учун терма жамоа сафидаги 50-гол бўлди.
«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Бобби Чарлтонни ортда қолдирди. Фақатгина Уэйн Руни ундан олдинда. Руни ҳисобида 53 та гол мавжуд.
28 ёшли футболчиси жорий мавсум «шпорлар» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)