Кенг ҳовли ва кўплаб қулайликларга эга турар жой мажмуасидаги тайёр таъмирланган хонадонларни йиллик 18 фоиз ставка билан ипотека кредитига харид қилишингиз мумкин.
Bizning Uylar Development компанияси харидорларга Yangi Choshtepa турар жой мажмуасидаги хонадонларни 20 йилгача ипотека кредитига олишни таклиф этади. Мажмуадаги 2 хонали хонадонларнинг дастлабки тўлови 60 миллион сўмдан бошланади.
Кредитни расмийлаштириш кўп вақт талаб қилмайди. Сиз фақат сотув офисига келишингиз керак бўлади. Сотув менежери сизга барча маълумотларни беради ва уч томонлама шартномани тақдим этади.
Yangi Choshtepa Тошкент шаҳридаги жадал ривожланаётган Янгиҳаёт туманида жойлашган йирик турар жой мажмуасидир. Мажмуадан «Абу Сахий» ва «Чинни» бозоригача 10 дақиқалик масофа. Метронинг «Сергели» йўналиши бекатигача эса пиёда уч дақиқалик йўл. Сиз хонадон таъмири ҳақида ўйламайсиз. Хонадонлар тайёр ва сифатли таъмирланган бўлиб, уй полларига таркетт қопланган, дераза ва ички эшиклар ўрнатилган бўлади. Ювиниш хонасига кафель терилган. Хонадон деворлари таъмирланган.
Манзил: Янгиҳаёт тумани, Ўзар кўчаси
Телефон: +99871 210 44 44
Реклама ҳуқуқи асосида.