Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадаси олдидан Гвинеяга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. Учрашув 15 июль куни Францияда бўлиб ўтиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида 2-ўринни эгаллаб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.
Олимпия терма жамоаси финалда Японияга имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)