Ёзнинг бошланиши таниқли сана — 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига тўғри келади. Бугунги кунда табиат кўп жиҳатдан инсоннинг унга нисбатан муносабатига — онгли ва ғамхўр бўлишига боғлиқ. Бойсуннинг тоғ олди зонасидаги ёш дарахтлар бу ерда ишлайдиган ERIELL Group компанияси мутахассислари томонидан парвариш қилинаётгани ҳам бунинг далилидир.
Эрта баҳорда Бойсун ишлаб чиқаришни таъминлаш базаси ҳудудида ERIELL Group компанияси ходимлари Ўзбекистон Президентининг мамлакатни кўкаламзорлаштириш муҳимлиги ҳақидаги мурожаатини иштиёқ билан қўллаб-қувватладилар.
Бугунги кунда Бойсун ИТБнинг 2 гектар майдонида 2 минг 200 га яқин ёш, жумладан, олма, олхўри, бодом ва бошқа кўчатлар баргларини майин шитирлатиб, ям-яшиллиги билан кўзни қувонтирмоқда. Бу шуни англатадики, бироз вақт ўтади ва аввалги кўчатлар хушбўй меваларни бера бошлайди, соя беради ва илдизлари билан тупроқни мустаҳкамлайди. Одамлар эса уларнинг ўсишига ва мустаҳкамланишига ёрдам беришади. Ахир соғлом муҳит келажак авлодлар учун энг яхши туҳфадир.
Кўкаламзорлаштириш ERIELL компаниясининг корпоратив маданиятининг бир қисмига айланди. Шундай қилиб, ўтган йили компания ходимлари пойтахтдаги «Ғалаба боғи» хиёбонига 200 та дарахт экишди. Шу билан бирга кўпчилик буни фарзандлари билан биргаликда амалга ошириб, уларга яхши ишлар намунасини кўрсатишди.
Қарши шаҳрида ERIELL компанияси вакиллари «Мурувват» интернат уйи тарбияланувчиларига ёқимли ва қулай бўлиши учун унинг ҳудудида япон софораси кўчатларини экишди ва сўнгги йилларда бундай мисолларни кўплаб санаб ўтиш мумкин.
Дарахтларни сайёранинг «ўпка»си дейишади. Турли ҳудудларда фаолият юритувчи ERIELL Group компанияси мутахассислари ҳам сайёрамизнинг «нафас олиши»ни осонлаштириш учун ўз ҳиссаларини қўшишга интилади.
Шуни қўшимча қилиб айтамизки, ERIELL Group компанияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро сифат стандартларига риоя қилади. Экология — бу, аввало, инсон саломатлиги, шунинг учун компаниялар гуруҳи табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўз ходимлари ва уларнинг оилалари олдидаги ижтимоий масъулиятнинг бир қисми деб ҳисоблайдилар.
ERIELL компанияси мамлакатимизнинг турли вилоятларида фаолият юрита туриб, аҳоли яшаш ҳудудларининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, уларни ободонлаштиришга ҳисса қўшишга ҳаракат қилади. Шу боис кўпгина объектлар ҳудуди кўзни қувонтиради, кўчатлар экилиб, яшил зоналар янада ободонлаштирилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.