«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике ва хонанда Шакира ажрашди.
El Periodico’нинг хабар беришича, хонанда Пикенинг хиёнат қилаётганини билиб қолган. Пике бир неча ҳафтадан буён ўзининг эски уйида ёлғиз яшамоқда.
Испаниялик футболчи жамоадоши Рики Пуч билан биргаликда тунги клубларга тез-тез ташриф буюрган. Клубларда Пикени бегона аёллар билан бирга кўришган.
Херард эрталаб «Барселона» билан машғулотлари бўлишига қарамасдан, тунги соат 2-3 га қадар зиёфатларда бўлган.
Пике ва Шакира 2011 йилдан буён бирга яшаб келади, аммо расман никоҳдан ўтмаган. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)