Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олган.

Фото: Hellenic Shipping News

Фото: Hellenic Shipping News

Telegram’даги «Нигоҳ» каналининг ёзишича, порт учун бу «муҳим босқич» ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.

Товар билан Покистоннинг IInternational Container Terminal Services халқаро контейнер терминали шуғулланган. Бироқ айнан қандай товар етказиб берилганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди — юк машиналари кириш тўлови бўйича депозит тўламасдан мамлакатга кириши мумкин. 2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган эди. Ундан олдин эса Покистон Ўзбекистонга мол гўшти етказиб беришни бошлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар