• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Бутун дунёда нефть нархи яна кўтарилмоқда. Бунга нима сабаб ва Ўзбекистонда вазият қандай?

    30 май куни Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат раҳбарлари Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан жорий қилинган санкцияларнинг янги босқичи доирасида Россия нефтига нисбатан тақиқ қўйишга келишиб олди. The Economist журнали нефть нархи нега кўтарилаётганини таҳлил қилди.  

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Санкцияларнинг 6-пакети доирасида Россиядаги энг йирик банк бўлган «Сбербанк»ни тезкор трансчегаравий тўлов тизимидан тўхтатиб қўйиш ҳам бор. Бундан ташқари, Россия хом нефти ва дизель ёнилғиси каби қайта ишланган маҳсулотларни сотиб олиш ҳам тақиқланди. 

    Европа Иттифоқининг таъкидлашича, қувурлар орқали етказиб бериладиган нефть учун вақтинчалик имтиёз даври бўлади. 

    Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи бу хабарлар ортидан 120 доллардан ошди, бу март ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

    Бу қарор билан Европа Иттифоқи Россияни жазолаш учун иқтисодий инқирозга ҳам тайёр эканини кўрсатиб қўйди. 

    Европа Иттифоқи Россиянинг энг йирик хом нефть бозори бўлиб, мамлакат нефть экспортининг ярмини сотиб олади. Санкциялар ортидан Россиянинг энг катта миқдордаги хорижий валютадаги даромад манбаларидан бири хавф остида қолади.

     

    Аввалига тақиқ фақат танкерлар орқали ташиладиган денгиз нефтига нисбатан қўлланилади. Кўпгина танкерлар аллақачон Европанинг турли ҳудудларида санкцияларга учраб улгурган. Шу сабабли бунинг таъсири у қадар катта бўлмаслиги мумкин. 

    Яқин вақтгача санкциялар остида қолган Россиянинг денгиз хом ашёси сотилмайдими, деган савол бор эди. Аммо шунга қарамай йил бошидан бери Россияда нефть экспорти ўсди.  

    JPMorgan Chase банки таҳлилчиларига кўра, ўсишнинг катта қисми Ҳиндистонга тўғри келган. Ҳиндистон Россияга нисбатан санкциялар қўлламаган. 

     

    Польша ва Германия «Дружба» қувури орқали Россия нефтини импорт қилишни тўхтатишни маълум қилди. Бироқ нефтга жуда ҳам боғланиб қолган Венгрия импортга тақиқ қўймоқчи эмас. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи қарорларидан четга чиқишга тайёрлигини маълум қилди. 

    Эмбарго қисман бўлиши мумкин бўлса-да, нефть бозорининг кескинлиги шундаки, нархлар ҳали ҳам ошиб бормоқда.

    Ўзбекистонда вазият қандай?

    Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—апрель ойларида нефть, табиий газ ва газ конденсати қазиб олишни қисқартирди.

    Ўзбекистонда январь—апрель ойларида:

    • 263,4 минг тонна нефть;
    • 18 млрд куб метр табиий газ;
    • 471,4 минг тонна газ конденсати қазиб олинди.

    Ўтган йилга нисбатан нефть қазиб олиш 5,9 фоизга, табиий газ 0,4 фоизга, газ конденсати эса 2,7 фоизга камайди.

    Ягона ўсган нарса кўмир бўлди — 10,1 фоизга 1,1 миллион тоннагача.

     

    Кейин эса Тошкент шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз»га тегишли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали бензин нархи кўтарилиб, 6 800 га чиқди. Бу 2021 йил декабрь ойидан бери бензин нархининг биринчи марта ошиши бўлди. 

    Ўзбекистонда бензин нархларининг кўтарилишига жаҳон бозоридаги Brent маркали нефть нархларининг ўсиши ўз таъсирини ўтказган. Лекин акциз солиқ ставкаларининг ўзгариши туфайли аҳоли учун бензиннинг чакана нархлари ўзгаришсиз қолди. 

    Бугунги кунда АҚШда бензин рекорд даражада қимматлаган, Европа давлатлари, жумладан, Германия, Швеция, Нидерландия, Исландия, Греция, Дания, Финляндия, Норвегия, Бельгияда бир литр бензин нархи 2,242-2,564 АҚШ долларини ташкил этиб, нархлар ошиши давом этмоқда.

    02.06.2022, 20:08   Изоҳ (0)   23821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга йил бошидан бери 1,1 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган

    02.06.2022, 14:21

    Бразилиядан хом шакар, Покистондан картошка, Туркиядан маргарин — қандай қилиб ҳозир Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаяпти?

    01.06.2022, 22:33

    Дефолт бўлган Шри-Ланка озиқ-овқат ёрдамига мурожаат қилмоқда

    01.06.2022, 20:59

    Ўзбекистон Бразилиядан импортни кескин оширди. Бу Украинадаги уруш ва шакар билан боғлиқ

    01.06.2022, 20:06

    Россиянинг Украинадаги урушидан дунё қандай зарар кўрмоқда?

    01.06.2022, 19:25

    Ўзбекистонда жамоат транспортини ривожлантириш ўрнига йўлларни кенгайтириш нимага олиб келмоқда?

    27.05.2022, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ал-Ҳилол” Левандовскини сотиб олмайди

    Спорт | 10 август, 19:57

    Ҳайвонларни идентификация қилиш: жониворлар эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?

    Ўзбекистон | 10 август, 19:45

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.