Ўзбекистонга 2022 йилнинг май ойида 1,12 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп.
2021 йилнинг мос даврида 756 млн долларлик озиқ-овқат импорт қилинган бўлиб, жорий йилда бу кўрсаткич 370 млн долларга ўсди.
2021 йилнинг январь—апрель ойларида жами импорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 10,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг январь—апрель ойларида бу кўрсаткич 0,6 фоизга кўпайиб, 11,2 фоизни ташкил этди.
Энг кўп озиқ-овқат Қозоғистондан келтирилган — 430 млн доллар. Бу ўтган йилга нисбатан 150 млн долларга кўпроқдир.
Россия 280 млн доллардан ортиқ озиқ-овқат билан иккинчи ўринда қайд этилган бўлса, Бразилия қарийб 130 млн доллар билан учинчи ўринни эгаллади.
Йил бошидан бери Украинадан озиқ-овқат импорти кескин қисқарган. Ўтган йилнинг январь—апрель ойларида 20 млн доллардан ортиқ озиқ-овқат ушбу давлатдан келтирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 12 млн долларга яқин бўлди.
Қозоғистондан 21 млн долларлик маргарин ва маргарин маҳсулотлари импорт қилинган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 баробар кўпроқдир.
Россиядан болалар учун 7,8 млн долларлик озиқ-овқат импорт қилинган ва бу 2021 йилга қараганда 50 фоизга кўп.
Аввалроқ Ўзбекистонда 22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2023 йилгача божхона божларидан озод этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)