• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Лола Муротованинг оила аъзолари ва Фарғона вилояти фаолларига ҳамдардлик мактуби йўллади

    Ўзбекистон Қаҳрамони, «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова 64 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев ушбу муносабат билан марҳуманинг оила аъзолари ва Фарғона вилояти фаолларига ҳамдардлик билдирди. Қуйида матнни тўлалигича тақдим этамиз.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Бугун халқимиз оғир жудоликка учради.

    Ўзининг бутун онгли ҳаёти ва фаолиятини она ватанимиз равнақига, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган фидойи инсон, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати, таниқли жамоат арбоби Лолахон Муродованинг бевақт вафоти ҳақидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди.

    Бутун ҳаётини эл-юртга сидқидилдан хизмат қилишга, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада юксалтиришга бағишлаб, ўзининг ҳалол меҳнати, ғоят серқирра фаолияти билан халқимиз ўртасида жуда катта ҳурмат-эътибор қозонган бу фидойи инсон барчамиз учун чинакам ибрат намунасига айланган эди.

    Лолахон опа деҳқончилик илмининг чуқур билимдони сифатида Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган қўриқ ерларни ўзлаштиришда катта жонбозлик кўрсатиб, қумлоқ ерларда пахта ва ғалладан юқори ҳосил олишга эришди.

    У хўжалик раиси сифатида янги ерлар очиш, сув чиқариш, ҳосилдорлик салмоғини йилдан йилга ошириш борасида кўплаб юқори натижаларни қўлга киритди. Кейинчалик ўзи бошчилик қилиб келган жамоа хўжалиги негизида «Нурли обод» фермер хўжалигини ташкил этиб, ўтган йиллар мобайнида фермерлик фаолиятида улкан ютуқларга эришди ҳамда мамлакат миқёсида энг илғор ва ташаббускор фермерлардан бири сифатида довруқ қозонди.

    Айтиш жоизки, Лола Муродова ер билан тиллашган, ҳар бир бошоқ ғалла, ҳар бир чаноқ пахта билан сирлашган, аёл боши билан чўлларни обод қилган, умрини халқимизнинг дастурхонини тўкин-сочин қилишга бағишлаган заҳматкаш ва миришкор деҳқон эди.

    Шу маънода, Лола опа қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз мактабини яратган ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшади.

    Унинг босиб ўтган сермазмун умр йўли ҳақида у ҳаётлик давридаёқ кўплаб бадиий асарлар, фильм ва спектакллар, достонлар яратилди. Бу мў’табар аёл сиймосида чинакам фидойи ва заҳматкаш ўзбек хотин-қизларининг юксак ибрат намунаси намоён бўлди.

    Лола Муродова давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари учун мустақиллик йилларида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони, «Эл-юрт ҳурмати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан мукофотланган, 2019 йилда эса Ўзбекистон Қаҳрамони олий унвонига сазовор бўлган эди.

    У киши Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам ҳар томонлама фаол иштирок этди.

    Она Ватанга чексиз садоқат билан, сидқидилдан ҳалол ва фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт ўртасида катта обрў-эътибор қозонган Лолахон Муродованинг тантилик, камтаринлик каби олижаноб фазилатлари, ўз касбига туганмас меҳр-муҳаббати ва нурли сиймоси бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

    Ушбу мусибатли кунда марҳуманинг барча оила аъзолари ва яқинларига ҳамда Фарғона аҳли фаоллари ва кенг жамоатчилигига чуқур таъзия билдириб, Яратгандан уларга сабр-тоқат тилаймиз.

    Аллоҳ барчамиз учун қадрли бўлган Лолахон Муродованинг охиратини обод қилсин!

    Чуқур қайғу билан,

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти.

    Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Лола Муротова бетоб бўлиб қолганини, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Жўрабаев билан биргаликда вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олинганини маълум қилганди. Фарғонага ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Лола Муротованинг бетоблиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтганди.

    30.05.2022, 22:45   Изоҳ (0)   41838
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тўрт кун амалга ўтириб, қўни-қўшнингни танимай қолдингми?». Зоир Мирзаев ҳоким ёрдамчисига танбеҳ берди

    30.05.2022, 22:11

    Наманганда сел келиши сабаб бошқарувни йўқотган автомобиль йўл четидаги тўсиққа урилди

    30.05.2022, 21:49

    «Туркманистондан кириб келган чигирткалар қишлоқ хўжалигига зарар етказмайди». Мутахассислар Деҳқонободдаги чигиртка масаласида фикр билдирди

    30.05.2022, 21:20

    Жиззахда бўри болаларини 200 доллардан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    30.05.2022, 20:40

    Ўзбекистонда ЙПХ ходимларини видеотасвирга олиб тарқатганлик учун жарима белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси рад этилди

    30.05.2022, 20:16

    Ўзбекистонда солиқ имтиёзига эга бўлган корхоналар маълум бўлди (фото)

    30.05.2022, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.