Халқ таълими вазирлигида 2022 йилнинг 27 май куни Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Халқ таълими вазирлиги масъуллари ҳамда Финляндия делегацияси аъзолари иштирок этди.
Дастлаб, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳудудий миллий марказларига Финляндия экспертларини жалб этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Финляндия томони ҳам мазкур жараёнга методистларни жалб этиш, ўқитувчиларни сертификациялаш, уларга методик ва амалий кўмак берилиши ҳақида фикр билдирди.
Учрашув давомида икки томон хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини ҳам Ўзбекистон халқ таълими тизимига жалб этишга келишиб олди.
Изоҳ (0)