Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

25 май куни эрталабдан мухолифатчи фаоллар Ереван марказида Арманистон президенти қароргоҳи биносига кириш йўлини тўсиб қўйди, деб ёзади «Интерфакс».

Норозилик акцияси иштирокчилари ва полиция ходимлари ўртасидаги тўқнашув. Ереван, Арманистон
Фото: «ТАСС»

Арманистоннинг бир қатор ОАВлари воқеа жойидан тўғридан-тўғри трансляция олиб бормоқда. Аввалроқ намойишчилар Ереванда Ташқи ишлар вазирлиги биносига кириш йўлини тўсгани хабар берилганди.

Намойишчиларга Арманистон парламентининг мухолифат фракцияларидан чиққан депутатлар, парламент вице-спикери Ишхан Сагателян раҳбарлик қилмоқда. Улар Тоғли Қорабоғ мақоми масаласида Ереваннинг позициясига ойдинлик киритилишини талаб қилмоқда.

Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Озарбайжон билан чегаралар делимитацияси ва хавфсизлиги бўйича комиссия аъзоси Мнацакан Сафарян билан учрашувда депутатлар ундан Тоғли Қорабоғ Озарбайжон таркибида бўлмаслигини айтишни талаб қилди, аммо дипломат Ереваннинг Тоғли Қорабоғ аҳолисининг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги тўғрисидаги расмий баёнотларини далил қилиб келтирди. «Агар сиз битта нарсани юз марта такрорлайверсангиз, бундан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди», — деди Сафарян.

Арманистондаги норозилик намойишлари апрель охиридан буён давом этмоқда, уларни бош вазир Никол Пашиняннинг Тоғли Қорабоғнинг тегишлилиги масаласи бўйича «кутилаётган планкани пасайтириш» зарурлиги ҳақидаги гаплари қўзғаб юборганди.

Арманистон—Озарбайжон муносабатларида нисбатан нормаллашув аломатларига қарамай, мамлакатлар Тоғли Қорабоғ мақоми борасида ҳамон тортишувларга дуч келмоқда. Март ойи охирида Қорабоғдаги навбатдаги кескинлашув фонида Арманистон ва Озарбайжон етакчилари музокара ўтказиш учун Брюсселда учрашганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар