Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецепт учун атиги уч маҳсулот керак бўлади. Мазаси оғизда қоладиган рулет 15 дақиқа ичида дастурхондан жой эгаллайди.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 4 дона;
- пишлоқ — 80-100 грамм;
- сариёғ — 1 чой қошиқ;
- кўкат ва туз.
- Тухум сариғи оқидан ажратиб олинади ва алоҳида идишга солинади.
- Тухум сариғига туз, оқига эса майда тўғралган кўкат солиб, санчқи ёрдамида аралаштирилади.
- Пишлоқ иккита узунчоқ шаклга бўлинади.
- Сариёғ товада паст оловда эритилади ва устидан тухум сариғи солинади.
- Тухум сариғи пишгач, устига пишлоқ бўлаги солинади ва тухумнинг икки томони рулет шаклида пишлоқ устига ёпилади.
- Тухум оқининг ярми товага қуйилади ва пишиб чиққач, рулет унинг бир четига қўйилади ва яна тухум оқи рулет шаклида ўралади.
- Тухум оқининг қолган қисми қуйилади ва жараён яна такрорланади. Шунда рулетнинг барча қисми тухум билан бутунлай қопланади.
Изоҳ (0)