Marvel кинокомпанияси «Тор» фильмининг тўртинчи қисмига бағишланган тўлиқ трейлерни тақдим этди. Лента 2022 йилнинг июль ойида жаҳон прокатига чиқади, деб хабар беради «Film.ru».
Сюжетга кўра, Тор (Крис Хемсворт) собиқ севгилиси Жейн Фостер (Натали Портман) билан яна топишади. Бу сафар аёл яшин худоси мажбуриятларини зиммасига олиб, «Мёлнир» болғасининг эгасига айланади. Улар биргаликда худолар қотили Горрга (Кристиан Бэйл) қарши жанг қилади.
Лентада, шунингдек, Рассел Кроу (Зевс), Тесса Томпсон (Валкирия), Тайка Вайтити, Крис Пратт, Дейв Батиста, Карен Гиллан, Мэтт Деймон ва бошқалар суратга тушган. Вайтити «Тор: Рагнарёк»дан кейин режиссёрлик ва сценарий ёзишга қайтган.
Аввалроқ «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлар ўнталигига киргани, «Доктор Стренж 2» жаҳон прокатида 700 миллион доллар тўплагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)