• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Файзулла Хўжаевдан Шавкат Мирзиёевгача. Ўзбекистон давлати раҳбарлари битта расмда

    Дунё харитасида Ўзбекистон номли давлат расман 1924 йил 27 октябрда пайдо бўлди. Бунгача бу ном собиқ Бухоро хонлигининг иккинчи номи сифатида қўлланилиб келинган бўлса-да, давлатнинг расмий номи эмасди. Шу куни Бухородаги Оқ уйда Файзулла Хўжаев янги Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилганини эълон қилди. Шу билан Ўзбекистон Республикасининг гарчи СССР таркибида бўлса ҳам расмий тарихи бошланди. «Дарё» 1924 йилдан бошлаб республика бошқарувида иштирок этган Ўзбекистон давлатининг собиқ раҳбарлари ҳақида сўз юритади.

    Ўзбекистон ССРда бошқарув

    Ўзбекистон совет социалистик республикасида дастлаб СССР каби аниқ раҳбарлик лавозими мавжуд эмас эди. Владимир Ленин даврида расман мамлакатдаги энг юқори лавозим Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси раиси ҳисобланган. Бироқ инқилоб раҳнамоси, «доҳий» Владимир Ленин Халқ Комиссарлари Совети (ХКС, ҳозирги Вазирлар Маҳкамаси) раиси бўлиб, айнан унинг қўлида бутун ҳокимият тўпланган эди. Лениннинг вафотига қадар СССРда энг юқори лавозим ХКС раиси бўлиб қолади.

    1924 йил «доҳий» Ленин вафот этгач, Иосиф Сталин мамлакатнинг янги раҳбарига айланади. 1922 йилдан бери Коммунистик партия Марказий Қўмитасининг (КПСС МҚ) бош котиби бўлиб келган Сталин даврида энди Компартия бош котиби СССРдаги олий раҳбар бўлади. Бу анъана мамлакат тарқаб кетгунга қадар амал қилади. ХКС раиси эса Хрушчёв давридан, яъни 1960 йиллардан бошлаб асосий давлат лавозими сифатида ўз аҳамиятини йўқотади.

    Ўзбекистон ССР ташкил қилинганда ўлка сиёсий ҳаётида катта обрўга эга, жадидчилик ва истиқлолчилик ҳомийси Файзулла Хўжаев республиканинг янги етакчисига айланди. Файзулла Хўжаев Ўзбекистон ташкил этилганидан то 1937 йилга қадар Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Советининг раиси сифатида фаолият олиб боради. Владимир Ленин ХКС раиси сифатида мамлакатни бошқаргани боис ЎзССРда ҳам ХКС раиси давлат раҳбари сифатида қабул қилинади.

    Аммо СССРдан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ССРда бошқарув коллектив бўлган. Халқ Комиссарлари Совети раисидан ташқари Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси (МҚ) котиби ва Ўзбекистон Олий Совет(парламент)и Президиуми раиси ҳам республиканинг раҳбар лавозимларидан ҳисобланган. Бироқ СССРдаги каби Ўзбекистон ССРда ҳам 1960 йиллардан бошлаб ХКС ёки Министрлар совети раиси давлат бошқарувида муҳим рол ўйнамайди. Бутун ҳокимият ЎзССР Компартияси МҚ бош (биринчи) котиби қўлига ўтади.

    Қуйида Ўзбекистон ССР раҳбарлари сифатида фаолият юритган Ўзбекистон Коммунистик партияси МҚ бош (биринчи) котиблари, ХКС ва Олий Совети Президиуми раислари кўрсатилган.

    Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (кейинчалик Министрлар Совети) раислари

    ЎзССРда ҳукумат вазифасини Халқ Комиссарлари Совети бажарган. 1946 йил Халқ Комиссарлари Совети Министрлар Советига айлантирилади. Мустақилликдан сўнг эса Министрлар Совети Вазирлар Маҳкамасига айлантирилади ва уни президент томонидан тайинланувчи бош вазир бошқара бошлайди.

    Ўзбекистон давлати ҳукумати раҳбарлари

    Ўзбекистон давлати ҳукумати раҳбарлари
    Фото: Дарё/ Муҳаммадқодир Собиров

    Олий Совет Президиуми раислари

    СССРда (жумладан ЎзССРда ҳам) Олий Совет Президиуми давлатнинг қонун чиқарувчи органи бўлмиш Олий Совет(парламент) сессиялари оралиғида унинг номидан фаолият олиб борувчи ҳамда Олий Совет ва Халқ депутатлари съезди ишини тайёрловчи ва ташкил қилувчи олий давлат органи ҳисобланган. 1938 йилгача ушбу функцияни Марказий Ижроия қўмитаси бажарган.

    Гарчи бутун ҳокимият Компартия бош котиби қўлида тўпланган бўлса-да, расман республика раҳбари Олий Совет Президиуми раиси эди. Шу боис мустақилликдан сўнг Ўзбекистонни бошқарган раҳбарлар ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.

    Ўзбекистон давлати раҳбарлари

    Ўзбекистон давлати раҳбарлари
    Фото: Дарё/ Муҳаммадқодир Собиров

    Компартия Марказий қўмитаси бош котиблари

    Юқорида айтилганидек, ЎзССРда давлат бошқаруви коллектив бўлган, бироқ Сталин репрессиялари ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Компартия Марказий қўмитаси бош котиби лавозими мутлақ ҳокимиятга эга бўлади. СССРдаги каби Ўзбекистон ССРда ҳам Марказий қўмита бош котиблари республиканинг бош раҳбарига айланади. 1991 йил Компартия тарқалиб кетиши билан, ушбу лавозим ҳам бекор қилинади ва мустақил Ўзбекистонда кўппартиявийлик сиёсати олиб борилади.

    ЎзССР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиблари

    ЎзССР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиблари
    Фото: «Дарё»/ Муҳаммадқодир Собиров

    Шундай қилиб, бугунги кунгача Ўзбекистон давлати бошқарувида ўнлаб инсонлар иштирок этган. Уларнинг кўпчилиги миллатпарварлиги, Ўзбекистон давлатчилиги учун қилган фидойилиги билан тарихда қолган бўлса, баъзилари уларни сотиш ва қамоққа олиш билан хотираларда қолган.

    25.05.2022, 20:55   Изоҳ (0)   114042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.