Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Олий радаси бутун мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолатни уч ойга узайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб ёзади «РБК».

Киев, Украина

Киев, Украина
Фото: Reuters

«Украина Олий радаси давлатда ҳарбий ҳолат амал қилишини 90 кунга, 2022 йил 23 августгача узайтирди», — дейилади хабарда.

Қонун лойиҳасини 320 нафар халқ депутатлари қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, мамлакатда умумий сафарбарликни бекор қилмасликка қарор қилинган.

Украинанинг бутун ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳолат Россия махсус операцияси бошланганидан кейин дарҳол, 24 февраль куни тонгда киритилган эди. Бу қарор ҳақида эълон қилаётиб, Украина президенти Владимир Зеленский фуқароларни хотиржамликни сақлашга ва уйда қолишга чақирганди. У аҳолини Украина «хавфсизлик ва мудофаа сектори тўлиқ» ишлашда давом этишига ишонтирганди.

Режим 30 кун муддатга жорий қилинган, аммо март ўрталарида Зеленский уни яна бир ойга узайтиришни таклиф қилганди. Ўшанда Олий рада давлат раҳбари 20 мартда имзолаган қонун лойиҳасини маъқуллаганди. Апрелда Зеленский худди шундай ташаббус билан парламентга мурожаат қилган, Олий рада ҳарбий ҳолатни 25 майга қадар узайтирган эди. 18 май куни эса у Украина парламентига навбатдаги шундай ҳужжатни киритганди.

Ҳарбий ҳолат амал қиладиган даврда Украина ҳукумати комендантлик соати эълон қилиши, кириш ва чиқиш бўйича махсус режим ўрнатиши, фуқаролар, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклаши, шунингдек, транспорт ҳаракатини чеклаши мумкин. Бундан ташқари, мамлакатда баъзи сиёсий партиялар фаолияти тақиқланиши ёки бошқа чоралар қўлланилиши ҳам мумкин..

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?