• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Украина тинчлик музокараларини давом эттириш учун ўз шартини маълум қилди

    Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этганидан кейингина давом этиши мумкин, дея маълум қилди Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

    Фото: ВисуалРиан

    Фото: ВисуалРиан

    «Россия кучлари мамлакатни тарк этиши керак, ва шундан кейин тинчлик жараёни қайта бошланиши мумкин бўлади», — деди Подоляк.

    Унинг сўзларига кўра, Украина томонидан ён босишлар низога нуқта қўймайди, балки уни бироз вақтга тўхтатиб туради. Ундан кейин, Подолякнинг фикрича, «руслар янгича шиддат билан ўз қуролларини, жонли кучларини кучайтира бошлайди, ўз хатолари устида ишлайди ва янги ҳужум бошлайди».

    Маслаҳатчи Ғарбнинг ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ҳақидаги даъватларини «жуда ғалати» деб атади, чунки у ҳолда Россия кучлари жанубий ва шарқий Украинадаги «босиб олинган» ҳудудларда қолади, Киев эса буни қабул қилмайди.

    17 май куни Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Владимир Зеленский икки томонлама музокаралардан кейин Украинадаги низони тинч йўл билан тартибга солиш шартини маълум қилиб, «Россия томонидан жанговар ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши ва ҳарбий хизматчилар чиқариб кетилиши» кераклигини таъкидлаганди.

    Россия томони музокаралар Украина томони ташаббуси билан тўхтатиб қўйилганини қайд этмоқда. «Тўп тўлиқ улар томонда. Биз мулоқотни давом эттиришга тайёрмиз. Лекин яна бир марта таъкидлайман: тинчлик музокараларини давом эттириш учун тўп Украина томонида. Музокараларни музлатиб қўйиш — батамом Украинанинг ташаббуси», — деди Украина билан музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилувчи Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский.

    Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон музокаралардан, шу жумладан олий даражадаги мулоқотдан бош тортмаган. Аммо, Мединскийнинг айтишича, икки президентнинг учрашиши учун «жиддий тайёргарлик», хусусан «юқори даражадаги шайлик ҳужжатлари» зарур, улар эса ҳозирча мавжуд эмас.

    «Давлат раҳбарлари якуний келишувларга эришиш ва ҳужжатларни имзолаш учун учрашиши керак, суратга тушиш учун эмас», — деди Россия делегацияси раҳбари.

    Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко айни пайтда Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокаралари олиб борилмаётганини маълум қилганди. «Украина аслида музокаралар жараёнидан чиқиб кетган», — деди у ва Киев Россия томонидан тақдим этилган шартнома лойиҳасига ўз жавобини бермаганини қўшиб қўйди.

    Музокараларнинг сўнгги юзма-юз раунди Истанбулда апрель бошида бўлиб ўтганди. Унинг якунларига кўра иккала томон музокаралар жараёнида муайян прогрессга эришилганини маълум қилганди. Кўп ўтмай Москва Киевни тутриқсизликда ва келишилган битимлардан оғишга уринишда айблашни бошлади. Украина ҳукумати, ўз навбатида, вақт ўтиши билан Россия армияси жиноятлари ҳақидаги маълумотлар фонида Украина жамияти РФ билан қандайдир битимларга тобора камроқ тайёр бўлиб бораётганини айта бошлади.

    Мавзуга доир:

    • Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари турғун ҳолатда — Россия ТИВ
    • АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Украинада уруш бошланганидан бери илк бор музокара ўтказди. Пентагон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни сўрамоқда
    • «Кимдир аралашса, кескин жавоб қайтарамиз. Ҳеч ким мақтана олмайдиган ускуналарга эгамиз». Путин Украинадаги уруш сабаб яна Ғарбга таҳдид қилди
    • Зеленский Россия билан диалог «қадам-бақадам» олдинга силжиётганини маълум қилди

    23.05.2022, 10:11   Изоҳ (0)   26772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швейцария Россия компаниясига нисбатан санкцияларни бекор қилди

    22.05.2022, 23:40

    Польша президенти Украина Европа Иттифоқига қўшилмагунча «тинчимасликка» ваъда берди

    22.05.2022, 22:23

    Байден маймунчечакнинг тарқалишини хавотирли деб атади

    22.05.2022, 21:24

    Британия Мудофаа вазирлиги Россиянинг «Терминатор» жанговар машиналари Украинага жойлаштирилганини маълум қилди. Россия армиясида бундай машиналарнинг сони 10 тада...

    22.05.2022, 19:56

    Литва Россиядан электр энергияси импорт қилишни тўхтатди

    22.05.2022, 18:19

    Киевда ёниб кетган Россия техникаси. Маринкадаги снайперларнинг ҳаёт тарзи. Урушнинг 87-кунидан фоторепортаж

    22.05.2022, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.