«Газпром» Финляндияга газ экспортини тўхтатди. Бу ҳақда Финляндиянинг Gasgrid операторига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Буни Финляндиянинг Gasum давлат газ компанияси ҳам тасдиқлади. Газ етказиб бериш бугун, 21 май куни Тошкент вақти билан 9:00 дан тўхташи маълум қилинди.
Финляндия Россиянинг «Газпромбанк» томонидан хорижий валютани рублга конвертацияси билан газ учун тўлаш талабини бажаришдан бош тортди. Болгария ва Польша ҳам Москва талабларидан бош тортгани учун газ етказиб беришдан узиб қўйилган эди.
Россия Финляндияга қарийб 50 йил давомида газ етказиб берди.
Финляндия ўзининг газ истеъмолининг катта қисмини Россиядан импорт қилади, аммо бу ёнилғи мамлакат энергия истеъмолининг атиги 5 фоизини ташкил қилади.
Аввалроқ Россия газ учун тўловни рублда талаб қилгани учун судга тортилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)