«Манчестер Сити» футболчиси Фил Фоден АПЛда 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
21 ёшли Фоден кетма-кет иккинчи марта ушбу совринга эга чиққан илк футболчи ҳисобланади. Фил 2020/21 йилги мавсумда ҳам энг яхши ёш футболчи мақомини қўлга киритганди.
23 ёшдан катта бўлмаган футболчиларга топшириладиган ушбу соврин учун Фодендан ташқари Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Конор Галлаҳер («Кристал Пэлас»), Тайрик Митчелл («Кристал Пэлас»), Мэйсон Маунт («Челси»), Аарон Рамсдейл («Арсенал»), Деклан Райс («Вест Ҳэм») ва Букайо Сака («Арсенал») кураш олиб борганди.
Фил жорий мавсум Англия Премьер Лигасида 27 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)