«Реал» Сихтҳ Street компанияси билан ҳамкорлик борасида 20 йиллик шартнома имзолади.
Томонлар 360 миллион еврога баҳоланган келишувга эришди. Мадрид директорлар кенгаши томонидан ратификация қилинган келишувга кўра, Сихтҳ Street янгиланган «Сантиаго Бернабеу»да бўлиб ўтадиган тадбирларнинг 30% ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳамкорликнинг яна бир томони қисман Сихтҳ Street компаниясига тегишли ва йирик тадбирларни ташкил этишга ихтисослашган Legendс компанияси бўлади.
The New York Times хабарига кўра, келишув «Реал»нинг абонементлар сотишдан ташқари стадионни ишлатишдан тушган барча даромадларига бўлган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)