• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг энг фаол банклари рўйхати маълум бўлди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2022 йил 1-чораги бўйича «Банклар фаоллик индекси» ҳисоблаб чиқилди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    Мазкур индекс Ўзбекистондаги 31 та банкни қамраб олган бўлиб, банк тизимидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлиги, рақобат муҳити ўзгариши ҳамда барқарорлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида тузилади.

    Индексни ҳисоблашда банкларнинг 7 та йўналиш бўйича 21 та кўрсаткичлари: молиявий воситачилик, молиявий оммабоплик, капитал етарлилиги, активлар сифати, бошқарув самарадорлиги, даромад олиш салоҳияти ҳамда ликвидлилик кабилар таҳлил қилинади.

    2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистон банк тизими активлари 436,8 трлн сўм (2021 йил апрель ҳолатига нисбатан ўсиш – 19,3 фоиз), мажбуриятлари 365 трлн сўм (19 фоиз), кредитлари 327,2 трлн сўм (16,8 фоиз) ҳамда депозитлари 148,4 трлн сўмни (31,2 фоиз) ташкил этди. 

    Ҳозирги кунда банк тизимида 56,7 минг киши фаолият олиб бормоқда.

    Йирик банклар рейтинги

    Ушбу гуруҳда «Капиталбанк» 1-ўринни сақлаб қолган бўлса, Trast банк 1 поғонага кўтарилиб, 2-ўринни эгаллади. 

    Давлат улуши мавжуд банклардан бири «Ипотека банк» 6 поғонага юқорилаб, 3-ўриндан жой олган бўлса, бошқа бир давлат банки «Ўзсаноатқурилишбанк» 13-ўриндан 10-ўринга кўтарилди. 

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    1-ўрин. ‘‘Капиталбанк’’ молиявий воситачилик (1-ўрин), молиявий оммабоплик (2-ўрин), активлар сифати (1-ўрин) ва ликвидлилик (3-ўрин) кўрсаткичлари бўйича етакчи банклардан бири бўлиб келаётгани мазкур банкнинг 1-ўринда сақланиб қолишига ёрдам берди. 

    Банкнинг муддатли депозитлари ҳажми 2021 йил 1 март ҳолатига нисбатан 2,2 баробарга кўпайди ва жами кредитларига нисбати 94 фоизни ташкил этди.

    Банкнинг мажбуриятлари таркибида бошқа банклар ва молия институтлари ҳамда ҳукуматдан олинган маблағлар улушининг камлиги «Капиталбанк»нинг аҳоли ва тадбиркорлар билан фаол ишлаётганидан далолат бермоқда.

    Мазкур молия муассасасининг ҳар бир филиалига тўғри келувчи кредит олган жисмоний ва юридик шахслар сони банк тизими ўртача кўрсаткичидан мос равишда 1,2 ва 1,4 баробар юқори. 

    2-ўрин. Trast банкнинг даромад олиш салоҳияти (1-ўрин), ликвидлилик (1-ўрин) ҳамда активлар сифати (3-ўрин) бўйича кўрсатган натижалари мазкур банкнинг 2-ўринга кўтарилишини таъминлади. 

    Банкнинг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларгача бўлган соф фоизли даромадларининг жами активларига нисбати 2 фоиз, жами фоизли харажатларига нисбати эса 2,8 баробарни ташкил этди. 

    3-ўрин. ‘‘Ипотека банк’’ давлат улуши мавжуд йирик банклар қаторида биринчи бўлиб, топ-3 банклар қаторига қўшилди. 

    Бунга банкнинг молиявий оммабоплик (1-ўрин), бошқарув самарадорлиги (2-ўрин) кўрсаткичлари бўйича етакчиликни сақлаб қолаётгани ҳамда молиявий воситачилик (11-ўрин), активлар сифати (8-ўрин) бўйича кўрсаткичларида сезиларли ижобий ўзгаришлар сабаб бўлди. 

    Банкнинг муддатли депозитлари ҳажми 2021 йил 1 март ҳолатига нисбатан 1,6 бараварга кўпайди, бошқа банклар ва молия институтларидан олинган депозитлар ва кредитларининг жами мажбуриятларидаги улуши 50 фоиздан 43 фоизгача камайди. 

    Кичик банклар рейтинги

    Ушбу гуруҳда Давр банк (1-ўрин) ва Ziraat bank (2-ўрин) ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, «Пойтахт банк» 3-ўринга, Тенге банк 7-ўринга, «Мадад инвест банк» 9-ўринга кўтарилди.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    1-ўрин. ‘‘Давр банк’’ умумий рейтингда етакчиликни сақлаб қолишига молиявий оммабоплик (1-ўрин), активлар сифати (1-ўрин), бошқарув самарадорлиги (4-ўрин) ҳамда даромад олиш салоҳияти (4-ўрин) кўрсаткичлари бўйича топ-5 кичик банклар қаторида барқарор қолаётгани сабаб бўлди. 

    Ушбу банкнинг муаммоли кредитлари 0,5 фоизгача камайган бўлса, банкдан кредит олган юридик шахслар сони 2021 йил 1 март ҳолатига нисбатан 29 фоизга, кредит олган жисмоний шахслар сони 59 фоизга кўпайди.

    2-ўрин. Ziraat bank бошқарув самарадорлиги бўйича 3-ўринни эгаллагани ҳамда молиявий оммабоплик (7-ўрин), капитал етарлилиги (6-ўрин) ва даромад олиш салоҳияти (6-ўрин) кўрсаткичларининг яхшилангани банкнинг 2-ўринда сақланиб қолишига ёрдам берди. 

    Банкдан кредит олган юридик шахслар сони 43 фоизга, жисмоний шахслар сони 5 фоизга кўпайган бўлса, топ-10 йирик мижозларга берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши 46 фоиздан 29 фозга тушди. 

    3-ўрин. ‘‘Пойтахт банк’’ молиявий оммабоплик (2 поғонага), активлар сифати (3 поғонага) ва ликвидлилик (1 поғонага) кўрсаткичларининг яхшиланиши банкнинг 3-ўринга кўтарилишига ёрдам берди. 

    Банкнинг муддатли депозитлари 2021 йил 1 март ҳолатига нисбатан 123 фоизга ошди. Муаммоли кредитлари улуши 2,4 фоизгача камайгани ҳамда зарарларни қоплаш захираларининг активларига нисбатининг камлиги банк активлар сифати юқорилигини кўрсатмоқда.

    Аввалроқ Ўзбекистонда биринчи чоракда банклар томонидан қарийб 700 млрд сўмлик солиқ тўлангани ҳақида хабар берилган эди.

    20.05.2022, 12:45   Изоҳ (0)   20109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 21 май куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    20.05.2022, 12:25

    Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди

    20.05.2022, 11:44

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин

    20.05.2022, 11:13

    Давлат тилини ривожлантириш департаментига янги раҳбар тайинланди

    20.05.2022, 11:08

    Қорақалпоғистон транспорт вазирига ҳайфсан, инвестициялар ва ташқи савдо вазирига эса қатъий огоҳлантириш берилди

    20.05.2022, 11:03

    Расул Кушербаев Twitter блокланиши сабаби юзасидан «Ўзкомназорат»га депутатлик сўрови юборди

    20.05.2022, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.