• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хориждан қайтган мигрантларни ишга қабул қилганларга субсидия берилиши кутилмоқда

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президенти қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Қарор лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари,устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида (405 минг сўм) субсидия берилади.

    Бунда, хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган ташкилотга субсидия беришда Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси асос ҳисобланади.

    Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида орттирган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган меҳнат мигрантлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун «50 х 50» тамойили асосида дастур жорий этилади. Бунда:

    • лойиҳа умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилади;
    • ажратиладиган субсидиялар ҳар бир ишга қабул қилинган фуқаро учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ошмаслиги керак;
    • субсидия ажратишда Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси асос ҳисобланади.
    Шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки қайтиб келган меҳнат мигрантлар учун «Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳаси жорий этилади. Бунда:
    • дастур доирасида ТИФ «Миллий банк», АТ «Халқ банки» ва АТ «Саноатқурилишбанк» томонидан камида 1 минг нафар меҳнат мигрантига ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, хизмат кўрсатиш йўналишидаги ҳар бир лойиҳа учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача кредит ажратилади;
    • кредит олмоқчи бўлган фуқаронинг меҳнат миграциясидан қайтганлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг labor-migration дастурий мажмуасида қайд этилган маълумотлар асосида тақдим этиладиган тасдиқнома билан тасдиқланади;
    • дастурни амалга ошириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан мазкур кичик бандда кўрсатилган банкларга 30 миллиард сўм миқдорида ресурс ажратилади;
    • кредит ресурслари Реинтеграция маркази раҳбари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан тақдим этиладиган манзилли рўйхат асосида молиялаштирилади;
    • дастур доирасида 33 миллион сўмгача ажратилаётган кредит маблағлари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан гаров таъминотисиз ажратилади.
    Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрантларни молиявий бонуслар билан жалб қилиш таклиф этилгани, Ўзбекистон фуқаролари энди Россияда 15 кунгача рўйхатдан ўтмай юриши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларга инглиз тилини ўргатиш бўйича бепул курсларни ташкил этиш таклиф қилинди
    • Нега ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишга шошилмаяпти?

    20.05.2022, 14:21   Изоҳ (0)   7727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гўшт ва ўсимлик ёғи нархи кўтарилди: Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди

    20.05.2022, 13:52

    Тошкентда банкоматни бузмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

    20.05.2022, 13:38

    Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида дам олиш куни жала ёмғир ёғади

    20.05.2022, 13:24

    Ўзбекистоннинг энг фаол банклари рўйхати маълум бўлди

    20.05.2022, 12:45

    «Ўзгидромет» 21 май куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    20.05.2022, 12:25

    Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди

    20.05.2022, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.