• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Антикоррупция агентлиги очиқликка оид қонунчилик талабларига риоя этмаган 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2022 йил 1-чораги якунларига кўра, маҳаллий бюджет даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқланиш ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Ўрганишлар натижасида Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида ушбу маълумотлар ўз вақтида эълон қилиб борилаётгани, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Наманган, Хоразм вилояти ҳокимликлари томонидан эса қисман очиқлангани аниқланган.

    Андижон вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида бундай маълумотлар сўнгги бор 2021 йил 1-чораги ҳолатига жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан умуман очиқланмаган.

    «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони талаблари тўлиқ ижро этилиши таъминланган Тошкент вилояти ҳокимлигида 2022 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳамда шу йилнинг 1-чораги давомида маҳаллий бюджет даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган маблағлар жами 231,3 миллиард сўмни ташкил этган. Улар вилоят ҳокимининг фармойишига асосан қуйидагича тақсимланган:

    • ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари учун 82,3 миллиард сўм;
    • марказлашган жамғармаларга 31,9 миллиард сўм;
    • «Фуқаролар ташаббуси» (openbudget) 27,3 миллиард сўм;
    • обод қишлоқ ва обод маҳалла дастури доирасида 16,9 миллиард сўм;
    • бюджет ташкилотларининг моддий базасини мустаҳкамлаш ва хўжалик харажатлари учун 16 миллиард сўм;
    • ободонлаштириш харажатларига 9,3 миллиард сўм;
    • маданий-спорт тадбирлар, фестиваллар, умумхалқ ва миллий байрамлари учун 5,4 миллиард сўм;
    • бошқа харажатлар учун 11,8 миллиард сўм.
    Шунингдек, Жиззах вилоятида ҳам 2022 йилнинг ўтган 3 ойи давомида маҳаллий бюджетда жами 91 миллиард сўм миқдорида эркин қолдиқ маблағлари шаклланган бўлиб, қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилган:
    • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 11,5 миллиард сўм;
    • ҳарбий маъмурий секторга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун 8,5 миллиард сўм;
    • «Фуқаролар ташаббуси» жамғармасига 5,7 миллиард сўм;
    • «Ёшлар дафтари» жамғармасига 2,8 миллиард сўм;
    • умумхалқ байрамлари, спорт ва маданий тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 2,4 миллиард сўм;
    • «Аёллар дафтари» жамғармасига 1,9 миллиард сўм;
    • «Саховат ва кўмак» жамғармасига 1,9 миллиард сўм;
    • «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун 1 миллиард сўм.
    Шунингдек, ҳисобот даврида вилоятда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча манба ҳисобидан 63,8 миллиард сўм йўналтирилган.

    Агентлик томонидан мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборилган.

    Бундан ташқари, Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли маълумот киритилган.

    Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Ўзбекистонда вазирлик, қўмита ва вилоят ҳокимликларининг очиқлик индекси бўйича рейтинги эълон қилинганди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орасида Самарқанд вилояти биринчи (83,83 балл) ўринни олган. Иккинчи бўлиб Наманган вилояти (79,32 балл), учинчи ўринда Хоразм вилояти (72,38 балл) қайд этилган.

    19.05.2022, 09:20   Изоҳ (0)   10119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди

    19.05.2022, 09:05

    Самарқандда бир-бирига туташган бешта уйда ёнғин содир бўлди

    19.05.2022, 08:53

    Сурхондарёда танишлари орқали фуқарога «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди

    19.05.2022, 08:10

    Ўзбекистон ҳудудларида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрлари тасдиқланди

    19.05.2022, 07:51

    Қашқадарёлик 2 ёшли қори, Ўзбекистон—Украина дўстлигини сақлаб қолишга ҳаракат, «СССРни тиклашга уриниш аҳмоқона ниятдир». Ўзбек матбуоти 19 майда нималар ҳақида ё...

    19.05.2022, 07:30

    Наманганда фуқарони ДТМдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар олган шахс ушланди

    19.05.2022, 06:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд бош вазирининг Камбожа собиқ раҳбари билан телефон суҳбати интернетга тарқаб кетди

    Дунё | 20 июн, 09:40

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 20 июн, 09:24

    Исроил Эронга қарши урушда кунига қанча маблағ сарфламоқда?

    Дунё | 20 июн, 09:13

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. Мессининг жаримадан киритган голи “Интер Майами”га ғалаба тақдим этди, “ПСЖ” эса кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди (видео)

    Спорт | 20 июн, 08:45

    Эрон ташқи ишлар вазирига суиқасднинг олди олинди

    Дунё | 20 июн, 08:27

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.