• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Uzbekistan Airwaysнинг «Илк парвозим» лойиҳасида «темир дафтар»га киритилган 15 нафар аёл Бухорога саёҳатни амалга оширди

    Uzbekistan Airways компанияси Тошкентдан Бухорога «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳасини амалга оширди. Парвоз йўловчилари эса «темир дафтар»га киритилган 15 нафар аёл бўлди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: Абдулазиз Халилов

    Фото: Абдулазиз Халилов

    Компания ахборот хизмати раҳбари Камола Икромованинг «Дарё»га маълум қилишича, компания бир неча ой илгари «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳасини йўлга қўйган бўлиб, 2022 йилнинг 17 май куни лойиҳа асосида 15 нафар хотин-қизни Бухорога саёҳатга олиб борган.

    «Инсон ҳаёт синовларидан чарчаб, орзуларининг ушалишига ишонмай қолганида кутилмаганда мўъжиза юз беришини хаёлига ҳам келтирмайди. Ваҳоланки, ҳаёт инсонга кутилмаган туҳфаларни ҳадя этиши мумкин. Лойиҳа амалга оширилгунча жуда кўп сонли ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила бекалари билан суҳбатда бўлдик. Уларнинг орзулари, ўй-хаёллари билан қизиқдик. Ишонасизми, кўпчилигида бир хил орзу — самолётда парвоз қилиш иштиёқи бор экан. Бу кимларгадир эриш туюлар, аммо уларнинг орзуларини амалга оширишни компаниямиз раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлади. Онахон, опахонларнинг кўзларидаги қувонч-у, шодликка ҳеч нарса тенг бўлолмас экан. Уларга бир кун бўлса-да, шундай қувонч бағишлай олганимиздан ўзимиз ҳам хурсандмиз», —дейди Камола Икромова.

    «Дарё» мухбири саёҳатчи аёллар билан суҳбатда бўлди.

    «Икки нафар фарзандим бор. Уларни улғайтириш, вояга етказиш, ҳаётга тайёрлаш билан умр ўтди. Аммо бирор маротаба саёҳатга чиқмаган эканман. Биласиз, саёҳатга чиқиш учун ҳам иқтисодий шароит керак, истаймизми-йўқми, ҳамма нарса пулга бориб тақалади. Шароитсизлик сабаб умрнинг яримини яшаб бўлдим. Ишонасизми, мен умрим давомида ҳатто поездга ҳам чиқмаганман. Самолётда учиш орзуси эса аллақачон болаликдаги хомхаёлларга айланиб бўлганди. Одам осмонга чиқса, ердагилар чумолидек бўлиб кўринса керак-а, дея дугоналар бир-биримизга берган саволларимиз ҳалигача хаёлларимизда яшаб келган. Бир куни қўнғироқ бўлди ва самолётга учишни истайсизми, дея савол беришди. Ҳаяжондан ўзимни боладек ҳис қилиб, самолётга учишни орзу қилмаган бола борми, дебман. Аввалига кимдир ҳазиллашяптимикан, деб ўйладим. Йўқ, Uzbekistan Airways компаниясига раҳмат. Орадан қирқ йиллардан кўпроқ вақт ўтиб, болаликдаги орзуларимизга ошно этди. Жудаям хурсандмиз», — дейди ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдирган Рашаной Баймакова.

    Ўн йил илгари турмушга чиққан Ҳалима Умарова ҳам уй ва оила ташвишлари билан бўлиб, бирор маротаба саёҳатга чиқмаганини бугун эса эътибордан мамнун эканини билдирди.

    Саёҳатчи аёллар Бухоро шаҳрининг қадим обидалари, улуғ қадамжолари ҳамда зиёратгоҳларида бўлди.

    «Ўйламаган ва хаёлимизга келмаган ишлар бўлди-да. Орзулар қанотида парвоз қилдик. Кўз очиб юмгунча қадим шаҳарга саёҳатга келдик. Бухорони суратларда кўрганман, телевизорда томоша қилганман. Ўзимни худди эртаклар оламида юргандек ҳис қиляпман. Эшитишимча, Бухорои шарифнинг қайси манзилида туриб бўлса ҳам ният қилсанг, амалга ошаркан. Шу муқаддас заминда туриб, Умра зиёратига ҳам боришлик насиб этишини ният қилдим», — дейди 67 ёшли онахон қувонч ёшларини яширолмай.

    Билдирилишича, Uzbekistan Airways компаниясининг «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бундан илгари Хоразм вилоятига икки кунлик саёҳат билан бошланган бўлиб, бу саёҳатда ҳам аёлларнинг йўл, яшаш ва овқатланиш харажатлари компания томонидан тўлиқ қоплаб берилган.

    «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси аёллар орзуларини рўёбга чиқаришда давом этади. Лойиҳадан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, кемтик кўнгилли онахон, опахонларимизга бир лаҳза бўлса-да ҳаётдан баҳрамандлик ва хурсандчилик улаша олиш. Ўзлари айтишганидек, болаликдаги самолётда парвоз қилишдек беғубор орзуларини амалга ошириш», — дейди Камола Икромова.

    Мавзуга доир: 

    • Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши мумкин
    • Ўзбекистонда ҳокимлар «аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг уйларини таъмирлаб беради

    18.05.2022, 06:54   Изоҳ (0)   7682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади

    18.05.2022, 06:38

    Тошкент ва Олмаота ўртасида «Тулпор Талго» поезд қатнови тикланди

    18.05.2022, 06:23

    Ўзбекистондаги барча тиббиёт ходимлари дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади

    18.05.2022, 06:08

    Ўзбекистонда наркология хизматини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди

    18.05.2022, 00:59

    Ўзбекистон фуқароларига хорижга, асосан, нима мақсадда чиқиши маълум бўлди

    18.05.2022, 00:47

    Тошкентдаги гўзаллик салони 9 млрд сўм қарзи билан аукционга қўйилди

    18.05.2022, 00:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.