• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Шифокорлар қаҳва ичиш жигарга қандай таъсир ўтказишини маълум қилди

    Қаҳва ичиш эрталаб ёки кун давомида зарурий энергияни орттириш билан таъминлайди. Шунингдек, юрак касалликлари ва диабет хавфини камайтиради. Бироқ баъзилар қаҳва жигар соғлиғини яхшилашини билмаслиги мумкин, деб ёзади Wday.

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    Шуни таъкидлаш керакки, қаҳвалар бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотлар учун қаймоқли, сутли ёки шакарли эмас, балки қора қаҳва асос сифатида олинади. Бу фақат қора қаҳва ичиб, бошқаларини бутунлай тўхтатиш керак дегани эмас, лекин қаҳванинг ушбу қўшимчалари ичимликнинг самарадорлигига салбий таъсир қилиши мумкин.

    Мавзуга доир: Жигар саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган 12 та тавсия

    Қаҳванинг жигар ферментларига таъсири

    Жигар шикастланиши билан инсон қонига кўп миқдордаги ўзига хос ферментлар кириб боради — бу аспартат аминотрансфераза (АСТ) ва аланин аминотрансфераза (АLT)дир. Агар қондаги бу ферментларнинг даражаси паст бўлса, унда жигар шикастланиши кузатилмайди. Бу ферментлар токсинларни чиқариб ташлаш, сафро ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади, шунингдек, инфекцияларга қарши курашда ёрдам беради.

    Тадқиқотларга кўра, бу АLT ва АСТ ферментларининг паст даражалари кунлик қаҳва миқдорига боғлиқ. Ушбу маълумотлар қаҳваларда гипотездан ҳимоя қилувчи моддалар мавжудлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди.

    Мавзуга доир: Жигарда муаммо борлигини англатувчи симптомлар

    Жигар фибрози

    Жигар фибрози деб аталадиган касаллик мавжуд. У туфайли органда бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади, яъни орган маълум яраларни ёпиш учун ўзида қўшимча тўқималарни тўплашга ҳаракат қилади. Бу спиртли ичимлик, семизлик, гепатит B ёки C билан оғриган беморларда жуда кенг тарқалган ташхисдир. Касалликнинг хавфи ҳам вақт ўтиши билан жигар сиррозига айланиши мумкинлигидадир.

    Албатта, агар бундай ташхис қўйилган бўлса, унда қаҳва касалликдан бутунлай халос бўлишга ёрдам бермайди. Бироқ қаҳва ва ўсимлик чойини тез-тез истеъмол қилиш сабабли жигар фиброзининг ривожланиши чекланади. Лекин тадқиқот муаллифлари хулоса чиқаришга ҳали эрта эканлигини ва бу ҳодисанинг асосини тасдиқловчи натижаларни батафсил ўрганиш зарурлигини таъкидламоқда.

    Мавзуга доир: Жигар саломатлигини сақлашда ёрдам берадиган 3 та одат

    Жигар циррози

    Бу юқорида айтиб ўтилган жигар чандиқларининг кейинги ва оғир босқичидир. Афсуски, жигар циррози одатда даволанмайди ва кўплаб жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин.

    Тадқиқотлар натижасида қаҳва жигарнинг спиртли ичимликлар туфайли юзага келган циррози хавфини камайтиришга ёрдам бериши аниқланди, шунингдек, цирроз туфайли ўлим хавфини камайтиради.

    Жигар саратони

    Қаҳва жигар саратони хавфини камайтиришга ҳам ёрдам беради, деган эҳтимол мавжуд. Мета-таҳлил натижаларига кўра, қаҳва жигар саратони ривожланиш хавфини камайтириши мумкин, шу жумладан, бу ичимликни ичиш жигар касаллигининг ривожланишини секинлаштиришга қодир холос.

    Мавзуга доир: Гулкарам, сули ёрмаси ва жигар саломатлиги учун муҳим бўлган бошқа маҳсулотлар

    18.05.2022, 13:40   Изоҳ (0)   12530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инфаркт «ёшармоқда»: Қандай қилиб юрак билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш мумкин?

    18.05.2022, 11:45

    Сирка, занжабил, бодринг ва саломатликни яхшилашга ёрдам берадиган бошқа детокс маҳсулотлар

    17.05.2022, 12:44

    Носоғлом турмуш тарзи, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммо ва организмда суюқлик тўпланишининг яна 5 та сабаби

    17.05.2022, 10:45

    Тери куйганда оғриқни енгиллаштиришга ёрдам берадиган 4 та самарали усул

    16.05.2022, 14:53

    Тарозига чиқишдан олдин билиб қўйиш керак бўлган 7 масала

    16.05.2022, 11:47

    Сут билан истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар

    15.05.2022, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.